Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин
Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга my.gov.uz орқали онлайн ариза бериш мумкин.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар қилди.
My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу хизматдан кам таъминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.
Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлгангача), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган.
Талабгорлар ушбу хизматдан фойдаланиш учун:
- my.gov.uz да рўйхатдан ўтиши;
- тегишли хизматни танлаши;
- ундаги сўровномани тўлдириши ва юбориши керак.
Хизматдан фойдаланиш бепул. Ариза «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими томонидан ўрганилади.
Бунда ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдори аниқланади ва белгиланган мезонларга мослиги солиштирилади. Шундан сўнг ижтимоий нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Мавзуга оид

13:44 / 18.02.2025
Фуқароларга янги турдаги молиявий ёрдамлар жорий этилади

08:43 / 11.02.2025
Европа Иттифоқи ўзининг ташқи ёрдами тақсимотини қайта кўриб чиқади

08:13 / 25.01.2025
АҚШ бошқа мамлакатларга деярли барча ёрдам тўловларини музлатиб қўйди

21:19 / 29.12.2024