Тошкентда фуқаролардан 6,1 млрд сўмни алдаб олган «автосалон эгалари» қамалди
Жиноий шериклар «автомашиналарни 3 ой муддат ичида автосалондан чиқариб, етказиб бериш»ни айтиб, жами 74 нафар фуқаронинг 40 млн сўмдан то 200 млн сўмгача бўлган жуда кўп миқдордаги, жами - 6,1 млрд сўмлик пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Фото: Yandex Maps
Фуқаролардан 6 155 000 000 сўмни алдаб олган «автосалон эгалари» қамалди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, олдиндан жиноий тил бириктирган 3 нафар шахс томонидан пойтахтнинг Алишер Навоий кўчасида Мy Cars номи билан автосалон очилган.
2022 йил 16 январдан 2023 йилнинг 2 август кунига қадар бўлган вақт оралиғида ушбу жиноий шериклар «автомашиналарни 3 ой муддат ичида автосалондан чиқариб, етказиб бериш»ни айтиб, жами 74 нафар фуқаронинг 40 000 000 сўмдан то 200 000 000 сўмгача бўлган жуда кўп миқдордаги, жами - 6 155 000 000 сўмлик пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Харидорларни қабул қилишда эса улар гўёки GM Uzbekistan билан шартнома тузганини айтиб алдаган.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ЖКнинг 168-моддасининг тегишли бандлари билан айбланувчиларга 8-9 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Илондан жуда ҳафсалам пир бўлди» — Трамп солиқ имтиёзларига оид қонун лойиҳасини танқид қилган Маск ҳақида
Жаҳон | 23:20
-
Швеция қамоқхоналарда жой етишмаётгани сабаб маҳбусларни Эстонияга юборади
Жаҳон | 23:16
-
АҚШ қурол ишлаб чиқарувчилари Мексикага 10 млрд доллар товон тўламайдиган бўлди
Жаҳон | 23:16
-
Ўзбекистон илк бор мундиалга чиқди
Спорт | 23:03
Мавзуга оид

08:34 / 03.05.2025
Штутгартда автомашина одамларни босиб кетди, бир киши ҳалок бўлди

08:06 / 14.04.2025
Бектемирда юк автомашинаси пиёдани уриб юборди

19:54 / 24.01.2025
Тошкентда яна бир автосалон эгаси қамоққа олинди

07:35 / 18.12.2024