Кучли ёмғир ва қаттиқ шамол Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг айрим ҳудудларини электрсиз қолдирди
Қарийб 8 мингта истеъмолчи электр тармоғидан узилгани таъкидланмоқда.
20 март куни соат 22:30 да кучли ёмғир ва қаттиқ шамол таъсирида Қорақалпоғистон Республикасида 5 та, Хоразм вилоятида эса 9 та электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Тахиатош ва Қўнғирот туманларида истиқомат қилувчи 1 минг 200 та, Хоразм вилоятининг Гурлан, Қўшкўпир, Урганч ҳамда Хонқа туманларида истиқомат қилувчи 6 минг 750 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган.
Таъкидланишича, махсус бригадалар томонидан носозликлар бартараф этилмоқда.
Аввалроқ, 20-22 март кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид

18:12 / 03.04.2025
2025–2026 йилларда 3 мингга яқин микро ГЭС қурилиши белгиланди

12:09 / 28.03.2025
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?

16:16 / 25.03.2025
Қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади

21:11 / 19.03.2025