«Ўзавиация» Qazaq Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга парвоз қилишга рухсат берди
Қозоғистонинг Qazaq Air авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш рухсатномасини олди.

Фото: Ўзавиация
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан 2024 йил 13 мартда «Ўзавиация» агентлиги томонидан Qazaq Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга Туркистон - Самарқанд – Туркистон йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.
Парвозлар DHC-8-402 ҳаво кемасида амалга оширилади.
Qazaq Air минтақалараро авиакомпания бўлиб, 2018 йилда ташкил этилган. У «Самрук-Казина» миллий жамғармасига тегишли, компания хаби Остона аэропортида жойлашган. Асосан Қозоғистон ва Россия шаҳарлари ўртасида қатновлар амалга оширади.
Мавзуга оид

17:32 / 25.02.2025
Остонадан Самарқандга янги парвозлар йўлга қўйилади

18:27 / 06.02.2025
Учта хорижий авиакомпания Ўзбекистонга парвозлар учун рухсат олди

19:33 / 19.01.2025
Ўзбекистонда янги GAB Airlines авиакомпанияси иш бошлагани рад этилди

18:38 / 22.02.2024