Тошкент вилоятида машинага магнит ёрдамида ёпиштирилган 2 кг гашишни олиб киришга уриниш фош этилди
“Ойбек” постида қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситасининг божхона кўриги вақтида тиркама остига 2 дона полиэтилен ўрам магнит воситасида ёпиштирилгани аниқланган.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ойбек” чегара божхона постида божхона ходимлари ҳамда ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилган.
Божхона қўмитаси хабарига кўра, кўрик вақтида тиркама остига 2 дона полиэтилен ўрам магнит воситасида ёпиштирилгани аниқланган.
Ушбу ўрамлар холислар иштирокида очиб кўрилганида уларнинг ичида 1 кг 981 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

13:43 / 05.02.2025
Тошкент вилоятида ярим килограмм гашиш олиб юрган автомашина аниқланди

08:23 / 12.12.2024
Тошкент - Фарғона йўналишидаги машинадан қарийб 5 кг гашиш топилди

11:50 / 13.11.2024
Ўзбекистонга контрабанда йўли билан келтирилган 65 кг “гашиш” мусодара қилинди

08:32 / 06.08.2024