Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ичимлик ва оқова сув тарифлари оширилади
Наманган вилоятида ичимлик суви таъминоти аҳоли учун 3500 сўмгача, оқова сув нархи эса 800 сўмгача оширилмоқда. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан қарор қабул қилинди.
22 феврал куни халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар белгиланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 30 январ куни вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов «Наманган сув таъминоти» компаниясида бўлган. Соҳа мутахассислари вилоят раҳбарига аҳоли учун 1 куб метр ичимлик сувга 4000 сўм нарх белгилашни таклиф этган.
Ҳоким бу суммани камайтириш учун топшириқ бериб, унинг манбаларини ҳам кўрсатиб ўтган. Жумладан, энг аввало, тизимдаги «режалаштирилган йўқотиш» кўрсаткичларини камайтириш лозимлигини таъкидлаган.
Шундай қилиб, вилоятда ичимлик суви учун янги тарифлар депутатлар қарори билан (куб метри учун) қуйидагича этиб белгиланди:
- аҳолига — 3500 сўм (бунгача 2550 сўм бўлган);
- бюджет ва бошқа ташкилотларга — 7000 сўм (бунгача 3350 сўм).
Канализация хизматлари учун тарифлар:
- аҳолига — 800 сўм (бунгача 700 сўм);
- бюджет ва бошқа ташкилотларга — 975 сўм (850 сўм).
Янги тарифлар қачондан бошлаб кучга кириши номаълум.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

20:44 / 07.07.2025
Чорвоқ сув омборига оқова сув қуйилаётгани рад этилди

07:44 / 04.07.2025
Оқова сув тизимини бошқариш соҳасида инновацион ечимлар жорий этилади

09:39 / 01.07.2025
Наманганда қалбаки валюта сотувчилар қўлга олинди

18:51 / 11.06.2025