Эронда Ўзбекистон кунларини ўтказиш масаласи кўриб чиқиляпти
Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эрон матбаа саноати 23-миллий фестивалида иштироки доирасида ушбу мамлакат маданият ва исломий ҳидоят вазири Муҳаммад Маҳди Эсмоилий билан учрашув ўтказди.

Фото: «Дунё» АА
«Дунё» хабарига кўра, учрашув чоғида икки давлат ўртасида маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, жумладан, Эронда Ўзбекистон кунларини ўтказиш, мамлакатлар кино ижодкорлари ҳамкорлигида Алишер Навоий ва Абу Али ибн Сино меросига бағишланган филмларни суратга олиш масалалари муҳокама қилинди.
Эрон маданият ва исломий ҳидоят вазири сўнгги йилларда президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Муҳаммад Маҳди Эсмоилий давлатлар етакчиларининг ўзаро ташрифлари икки томонлама муносабатларни турли йўналишларда, хусусан маданий соҳада ривожлантиришда муҳим қадам бўлганини таъкидлади.
Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни янада жадаллаштириш мақсадида ўзаро мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид

21:38 / 31.03.2025
Эрон олий раҳбари агар АҚШ зарба берса, кескин жавоб қайтарилишини маълум қилди

08:20 / 31.03.2025
Трамп Эронга «мисли кўрилмаган бомбардимонлар» билан таҳдид қилди

20:58 / 30.03.2025
Эрон АҚШ билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишдан бош тортди

20:47 / 27.03.2025