Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ҳам АCCА ва IELTS имтиҳонлари ўтказилади

Фото: Сингапур менежментни ривожлантириш институти
Сингапур менежментни ривожлантириш институти расман "British Council"нинг ACCA ва IELTS тест ҳамкорига айланди.Жорий йил баҳорда мазкур муассасада ACCA ва IELTS имтиҳонлари топшириш мумкин.
Жорий йилнинг 16 феврал куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ТСМРИ (Сингапур менежментни ривожлантириш институти) ва "British Council" ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик меморандуми таълим сифатини оширишда ҳамда ёшларни етук кадр қилиб етиштиришда муҳим омил эканлиги, келгусида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга замин яратиши маълум қилинди.
ТСМРИ ректори доктор Илҳом Маматқулов ва "British Council"нинг Ўзбекистондаги директори Денис Уэддингхем бошчилигида бўлиб ўтган учрашувда ТСМРИ расмий равишда IELTS рўйхатга олиш маркази ҳамда ACCA ва IELTS тест ҳамкорига айланди. Бу эса ўз навбатида институт талабалари ва ходимлари учун бир қатор имтиёзларни тақдим этади. Шунингдек, 2024 йилнинг баҳоридан бошлаб ТСМРИ кампусида ACCA ва IELTS имтиҳонларини ўтказилишига келишилди.
Реклама
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда
Жаҳон | 11:06
-
Лавров: Россия ва КХДР ҳамкорлиги Корея яриморолидаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради
Жаҳон | 10:34
-
Трамп Украинага Patriot комплекслари етказиб берилишини эълон қилди
Жаҳон | 10:27
-
Олийгоҳларга кириш имтиҳонлари бошланди
Ўзбекистон | 10:04
Мавзуга оид

10:00 / 20.03.2024
Сингапур менежментни ривожлантириш институтида Наврўз сайли бўлиб ўтди

10:00 / 18.01.2024
Ўзсаноатқурилишбанк ва Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

11:17 / 18.10.2023
Тошкентдаги Сингапур институти 500дан ортиқ талабани курсдан қолдиргани бўйича изоҳ берилди

22:20 / 18.11.2017