Тошкентда Mercedes-Benz қарздорлик сабаб аукционда сотилади
Автомобил 1 млрд сўмга баҳоланган ва онлайн-аукционга чиқарилиши таъкидланмоқда.

Фото: МИБ
Тошкентда Mercedes-Benz автомобили юридик шахснинг қарзини қоплаш учун аукционда сотилади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, Иқтисодий ишлар бўйича суднинг 2023 йил 18 сентябрдаги ижро варақасига асосан, қарздор V.M. корхонасидан ундирувчи Агробанк АТБ Тошкент шаҳар филиали фойдасига 4 млрд сўмдан ортиқ қарзни ундириш ва қарздор корхонага тегишли бўлган Mersedes-Benz GLE450 русумли автомобилга қаратиш белгиланган.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаровдаги автотраснпорт воситаси хатланиб, 1 млрд 24 млн сўмга баҳоланган. Таъкидланишича, автомобилни онлайн-аукционга чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид

22:35 / 05.07.2025
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

11:06 / 05.07.2025
Атирау-Тошкент йўналиши бўйича авиарейслар йўлга қўйилади

14:31 / 04.07.2025
Тошкент метросининг 13 та бекатида вестибюлнинг бир томонидаги касса ёпилди

19:49 / 03.07.2025