Нукусда икки киши номаълум моддадан заҳарланди. Улардан бири вафот этган
Ҳозирда махсус комиссия тузилиб, бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Фото: Kun.uz
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида икки нафар фуқаро номаълум этиологияли модда таъсирида заҳарланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг 6 январда қабул қилинган бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш ва оқибатларини бартараф этиш тўғрисидаги қарорида маълум қилинган.
Ҳужжатда келтирилишича, воқеа 2023 йилнинг 29 декабр куни Нукус шаҳри 23-кичик туманидаги хонадонларнинг бирида содир бўлган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида 2 фуқаро Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, улардан бири вафот этган.
Бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун комиссия тузилган.
Олдинроқ Қорақалпоғистон республикаси Чимбой туманида бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этганди.
Мавзуга оид

09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди

19:24 / 20.05.2025
Нукус давлат техника университетига янги ректор тайинланди

07:33 / 26.04.2025
Нукусда инсульт бўлиб, уйида қамалиб қолган фуқаро қутқарилди

19:59 / 05.04.2025