Ўзбекистон | 18:44 / 22.12.2023
3365
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Испаниядаги янги элчиси иш бошлади

Фаррух Турсунов Испания Ташқи ишлар вазирлигида ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Фото: dunyo.info

Ўзбекистоннинг Испаниядаги янги элчиси Фаррух Турсунов 22 декабр куни Испания Ташқи ишлар вазирлигининг Протокол департаменти бош директори Мария Себастян де Эрисга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди. 

Қайд қилинишича, суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Мамлакатлар ўртасида мавжуд улкан салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш ва унга амалий тус бериш учун барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. 

Фарруҳ Турсунов 7 декабр куни Тошкентдан Мадридга етиб борди. Дипломат 50 ёшда. ТИВ тизимида 1994 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги (2008-2012 йилларда) ва Япониядаги (2012-2017 йилларда) элчихонасига раҳбарлик қилган. У 2018 йилдан буён ТИВ Стратегик таҳлил ва прогнозлаш бош бошқармаси, шунингдек, Йиғма ахборот-таҳлил департаментини бошқариб келаётган эди.

Мавзуга оид