Энг йирик 20 та солиқ тўловчилар рўйхати эълон қилинди
Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар сони 1,6 мингдан ошади. Жорий йилнинг 11 ойи давомида улар 87,4 трлн сўм солиқ тўлаган.
Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар сони 1631 тани ташкил этади. 2023 йилнинг 11 ойи давомида улар томонидан 87,4 трлн сўм солиқ тушумлари амалга оширилган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Шундан, 47,3 трлн сўми давлат улуши мавжуд Топ-10 та йирик солиқ тўловчи ҳиссасига тўғи келган.
· “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ - 22,9 трлн сўм;
· “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ - 7,8 трлн сўм;
· “Ўзбекнефтгаз” АЖ – 4,3 трлн сўм;
· «Навоийуран» ДК – 2,6 трлн сўм;
· “Uzgaztrade” АЖ – 2,6 трлн сўм;
· “Ҳудудгазтаъминот” АЖ – 2,4 трлн сўм;
· “UzAuto Motors” АЖ – 1,5 трлн сўм;
· “Иссиқлик электр станциялари” АЖ – 1,4 трлн сўм;
· “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ – 1,2 трлн сўм;
· “Ўзавтосаноат” – 1,1 трлн сўм.
Шунингдек, ҳисобот даврида 6,1 трлн сўм солиқ тушумлари хусусий сектордаги Топ-10 йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келган. Мазкур рейтингда “Uzbat” АЖ – 2,2 трлн сўмга яқин солиқ тушумларини амалга оширган ҳолда етакчилик қилган.
Мавзуга оид

14:52 / 03.03.2025
Иқтисодиётда хусусий секторнинг роли янада оширилади

12:00 / 08.02.2025
30 га яқин давлат хизмати хусусий секторга берилади

14:20 / 18.01.2025
Ўзбекистон экспортда хусусий сектор улушини 60 фоизгача ошириш ниятида

13:52 / 21.12.2024