Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна учта турдаги имтиҳонлар жонли эфирга узатилади
Илмий даража олишдаги диссертация ҳимояси, лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва ОТМларнинг ҳарбий кафедраларига қабул имтиҳонлари интернетда тўғридан тўғри эфирга узатилиши талаби қўйилди. Шунингдек, 2023-2024 йилларда бюджетдан ташқари жамғармалар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, давлат харидлари тартибини бузган амалдорларга жазо муқаррарлигини таъминлаш кабилар кўзда тутилмоқда.

Очиқ манбалардан олинган сурат
Президент фармони билан, Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023–2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури тасдиқланди.
Дастурга асосан, қуйидагиларни интернет тармоғида жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади:
- фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун Илмий кенгаш томонидан ўтказиладиган диссертация ҳимояси (ёпиқ илмий ишлар бундан мустасно);
- ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларининг (шу жумладан, “Темурбеклар мактаблари” ҳарбий-академик лицейларининг) тест синовлари ҳамда президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари;
- олий таълим муассасалари базасидаги ҳарбий кафедраларга қабул қилишдаги саралаш танловларининг умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш ва чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш босқичлари
Бундан буён Коррупцияга қарши курашиш агентлиги “Қайта алоқанинг сирли мижози” тадбирлари орқали давлат идораларининг ишонч телефонлари фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиб боради ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тақдимномалар киритади.
2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастурига кўра:
- давлат органлари ва ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушаётган маблағларнинг сарфланиши устидан самарали жамоатчилик назорати ўрнатилади;
- давлат харидлари тартиб-таомилларини бузган мансабдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади;
- вазирлик ва идораларнинг кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолияти hrm.argos.uz электрон базаси орқали амалга оширилади;
- мактабгача ва мактаб таълими соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилади;
- коррупция тўғрисида хабар берувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади;
- “Очиқ ҳукумат ҳамкорлиги” халқаро ташкилотига аъзо бўлиш чоралари кўрилади.
Дастурда коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегия ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Трампнинг сабри тугамоқда” - Рубио
Жаҳон | 14:00
-
Тожикистонда даҳшатли қотиллик иши, Қозоғистонда деразадан қулаган чақалоқ ва Қирғизистонда тақиқланган сим-карта «ўртакашлиги»
Жаҳон | 13:37
-
Мўйноқдаги конда газ сизиб чиқиши рўй берди
Ўзбекистон | 11:35
-
Исроил БМТнинг гуманитар ёрдамини Ғазога етказиш учун йўлаклар очишга ваъда бермоқда
Жаҳон | 09:57
Мавзуга оид

13:13 / 24.07.2025
Немис талабалари Ўзбекистон ОТМда амалиёт ўташни бошлайди

17:34 / 21.07.2025
Тест тугаганидан кейин ОТМ ва таълим йўналишини танлаш тартиби қандай?

12:07 / 21.07.2025
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди

11:09 / 21.07.2025