Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда Миллий гвардия маркази бошлиғи қўлга олинди

Фото: Видеодан кадр
ДХХ Хоразмда Миллий гвардия маркази бошлиғини, Тошкент шаҳрида адвокатни, Бухорода эса «ИИБ ходими»ни пора олаётганда ушлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаментининг шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлик бюроси адвокати фирибгарлик йўли билан фуқародан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Маълум бўлишича, адвокат ўзининг Олий судда ишловчи танишлари орқали фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2023 йил октябрь ойидаги ҳал қилув қарорини суднинг аппеляция инстанцияси жараёнида фуқаро (судланувчи) фойдасига ўзгаришсиз қолдириш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса ўзини ички ишлар идоралари ходими деб таништирган шахс маҳаллий фуқародан унинг танишига нисбатан Ички ишлар органи томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан, яъни гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят иши юзасидан мазкур шахсни тергов ҳибсхонасидан чиқариш ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс олдиндан 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Миллий гвардия Хоразм вилояти қўриқлаш бошқармаси Шовот тумани қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш маркази бошлиғи фирибгарлик йўли билан 1400 АҚШ доллари ҳамда 1,2 миллион сўм пулларни олган вақтида ушланган.
Аниқланишича, у маҳаллий фуқарони Миллий гвардия тизимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.
Мазкур ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Google телефондаги зилзила ҳақида огоҳлантириш тизими қандай ишлашини тушунтирди
Фан-техника | 19:20
-
Куба президентликка номзодлар учун 60 ёш чегарасини бекор қилди
Жаҳон | 18:49
-
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди
Жаҳон | 18:48
-
Ҳамас урушни якунлайдиган битим талаб қилмоқда. Исроил эса ғазоликларни кўчирмоқчи
Жаҳон | 18:40
Мавзуга оид

11:24 / 16.07.2025
768 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган нодавлат таълим муассасаси аниқланди

07:54 / 12.07.2025
Бухоро вилоятида сайёҳлик ҳалқаси ташкил этилади

12:41 / 11.07.2025
Бухорода келинини пичоқлаб ўлдирган қайнота 7 йилга қамалди

19:31 / 08.07.2025