Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг кўп ва кам сайёҳ борадиган жойлар – бу борада Ўзбекистоннинг ҳолати қандай?
Коронавирус пандемиясигача бўлган сўнгги нормал саёҳат даври — 2019 йилда аҳоли, ҳудуд жиҳатдан Андорра ва Хитойнинг Макао тумани энг кўп сайёҳларни жалб қилган.
Киши бошига 37 нафар сайёҳ
468 км² ер майдони ва 83 минг 523 нафар аҳолига эга бўлган Андорра ҳар йили 3 млн нафар сайёҳни қабул қилади. Жаҳон туризм ташкилотининг 2019 йилдаги маълумотларига кўра, аҳоли жон бошига 37 нафар турист тўғри келади, бу ўша вақтда қайд этилган энг катта статистик рақам ҳисобланади.

Франция ва Испания оралиғида жойлашган митти давлат ўзидаги мавжуд аҳолидан ҳам кўпроқ сайёҳни қабул қилувчи дунёдаги 66 та давлатдан бири саналади. Шунингдек, бу рўйхатга 17 млн 350 минг нафар сайёҳ ва 3 млн 890 минг нафар маҳаллий аҳолига эга Хорватия, 67 млн 30 минг фуқароси ва йилига 39 млн 420 минг сайёҳи бор Буюк Британия ҳам киритилган. Қолаверса, Австрия, Греция, Дания, Португалия ва БААга борадиган сайёҳларнинг йиллик сони резидентларга қараганда икки баравар кўплиги ҳам айтилади.
Андорра пойтахти – Андорра ла Веля сайёҳлар орасида ҳашамат, электроника маҳсулотлари, сигареталар, шунингдек, арзонроқ шаҳарлиги билан ҳам машҳур. Лекин мамалакатга ташриф буюрувчилар сони кундан кунга ортиб бораётгани фақат булар билан боғлиқ эмас.
Андоррада солиқ тизими анча енгиллаштирилган, шу сабабли ҳам мамлакат, айниқса, Франция ва Испания фуқаролари учун жозибали.

Қолаверса, Андорра ўзининг тоза ҳавоси ва гўзал табиати билан ҳам саёҳатчиларни ўзига жалб қилиб келган. Ҳудуд тоғлардан иборатлиги сабаб қиш мавсумида аҳоли учта чанғи зонасига: Грандвалира, Ордино Аркалис ва Пал-Аринсалга боради. Ёзда эса велосипедда сайр қилишни афзал кўришади.
Кичкина, аммо “бағри кенг” ҳудуд – Макао
Андорра аҳоли жон бошига ҳисоблаганда энг кўп сайёҳга эга мамлакат бўлиши мумкин, аммо ҳудуд жиҳатдан ундай эмас. Чунки маҳаллий яшовчилар “қочиб қутилиши” мумкин бўлган тоғликлари бор. Хитойнинг жануби-шарқий томонида жойлашган Макао тумани ҳақида эса бундай дейиш мушкул. Туман 118 км² ер майдонига эга бўлиб, у 2019 йилда 18 млн 630 минг нафар сайёҳни қабул қилган.

Макаога кўплаб меҳмонлар биргина мақсад билан келади, бу ҳам бўлса – пул. Маълумотларга кўра, туман казино маркази бўлиб, “Шарқнинг Монте-Карлоси” номини ҳам олган. Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ҳисобидан тушадиган маблағ ЯИМнинг ярмини ташкил қилади.
Хитойнинг қолган қисмида қимор ўйинлари тақиқлангани сабаб Макаога бошқа яриморол ва Ҳонгконгдан келувчилар сони кўп. Макао казиноларидан олинадиган даромадлар ҳатто Лас-Вегасникидан ҳам юқори экани айтилади. Туманда меҳмонхона хизматларидан бемалол фойдаланиш мумкин, бунинг учун 22 та беш юлдузлиги барпо қилинган.
Ватикан ҳақида нима дейиш мумкин?
Ватикан ҳақида Жаҳон турзим ташкилоти кўп ҳам малумотларга эга эмас. Чунки туристларнинг бу ҳудудда тунни ўтказиши мумкин эмас. Аммо кунлик ҳисоботларга таянилса, бу жой ҳам кўплаб сайёҳларни қабул қилувчилар қаторида туради. 764 нафар доимий аҳолиси бор, ер майдони 44 гектаргина Ватикан йилига 6 миллион меҳмонни қабул қилади. Бу ҳар бир резидентга 7 минг 853 нафар сайёҳ тўғри келади дегани.

Дунёдаги энг кам сайёҳ ташриф буюрувчи мамлакатлар
Бангладеш аҳоли жон бошига нисбатан олинганда энг кам сонли туристлар борадиган давлат ҳисобланади. Мамлакат аҳолиси 169 млн 800 минг нафар, лекин йилига бор-йўғи 323 минг, киши бошига атиги 0,002 сайёҳ бу ерга меҳмон сифатида боради. Шу жиҳатдан Бангладеш дунёда энг кам туристларни қабул қилувчи мамлакатлар қаторидан жой эгаллаган.
У ерда бир неча бор бўлган саёҳатчилар Алистаир ва Гилл Кемпбеллнинг сўзларига кўра, OАВда Бангладеш ҳақида нима ёмон хабар, мисол учун, сув тошқинлари бўлса, берилади. Аммо унинг барқарор иқтисодий ўсаётгани, ҳукумати тилга олинмайди.

“Буюк Британиядан тўғридан тўғри рейслар, арзон нарх ва кўп кашфиётларга қарамай, жуда кам сайёҳлик компаниялари Бангладешга саёҳат қилади. [Бу давлатда] йўлбарслар ва ноёб дельфинлар, қадимий масжид ва ибодатхоналар, ранг-баранг бозорлар, чой буталари билан қопланган тепаликлар бор”,– дейди саёҳатчилардан бири.
Энг кам сайёҳлар ҳақида гап кетганда, Марказий Африкада жойлашган Чад Республикасига ҳам тўхталиб ўтиш керак. Бу мамлакат 1 284 000 км² ер майдонига эга бўлса-да, 2019 йилда атиги 79 минг сайёҳни қабул қилган.
Чад асосан ўзининг жонли табиати билан кўплаб туристларни ўзига жалб қила олиши мумкин. Масалан, Тибести тоғлари, Эннеди тоғ платоси ва Закума миллий боғи ҳақиқий ёввойи ҳаётни ўзида жамлай олган. Афсуски, мамалакат Ташқи ишлар вазирлиги саёҳатлар борасида либерал эмас. Республиканинг аксарият жойларида саёҳат қилиш тақиқланган.



Ўзининг балл рақси, Самба ритмлари, илонга тўла дарёлари ва қумли пляжлари бўлган Бразилия ҳам кўпчилик орасида машҳурлашиши мумкин эди. 8 510 000 км² ер майдонига эга Бразилия йилига атиги 6 млн 350 минг нафар сайёҳни қабул қилади – аҳоли жон бошига 0,031 (бу борада 172-ўрин) нафар дегани.

Сўнгги йилларда Бразилия айнан туризмни ривожлантириш, бор салоҳиятини янада ошириш мақсаида кўплаб ишларни амалга оширди. Жумладан, АҚШ, Канада, Австралия ва Япониядан келувчилар учун виза тўсиқларини олиб ташлади. Масалан, британияликлар аллақачон визасиз ҳам келиши мумкин бўлиб қолганди. Аммо парвоз нархларининг қиммат экани туристлар оқимига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Бу борада Ўзбекистондаги ҳолат қандай?
Жаҳон туризм ташкилотининг 2019 йилда эълон қилган рақамларига кўра, Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар сони 6 млн 749 минг нафарни ташкил қилган. Бу киши бошига 0,186 нафар сайёҳ дегани. Бу борада Ўзбекистон 190 давлат орасида 128-ўринни эгаллаган.
Ўзбекистон статистика агентлиги эълон қилган рақамларига кўра, 2023 йилнинг январ-июл ойларида республикага жами 3 млн 700 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган. Шундан 397 минг 300 нафари дам олиш мақсадида келган. 7 ойда энг кўп дам олиш мақсадида келган давлат фуқаролари орасида 137,2 минг нафар билан Россия биринчи ўринни эгаллаган.
Бу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
Қозоғистон – 33,6 минг нафар;
Тожикистон – 21,5 минг нафар;
Қирғизистон – 20,3 минг нафар;
Туркия – 19,3 минг нафар;
Ҳиндистон – 14,3 минг нафар;
Хитой – 14,1 минг нафар;
Туркманистон — 13,5 минг нафар;
Жанубий Корея – 12,1 минг нафар;
Германия — 10,6 минг нафар.
Қолаверса, агентлик сайёҳлик мақсадида хорижга чиқиб кетган ўзбекистонликлар билан боғлиқ статистикани ҳам эълон қилган. Унга кўра, январ-июл ойларида 2,5 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Энг кўп сафар қилган давлатлар орасида Қирғизистон биринчи ўринни эгаллаб турибди – 1 млн. Кейинги ўринлардан мос равишда 625,5 минг нафар ва 421,4 минг нафар ўзбекистонлик сафарни амалга оширган Тожикистон ҳамда Қозоғистон жой олган.
Кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
Россия – 122,1 минг нафар;
Туркия – 102,7 минг нафар;
БАА – 70,8 минг нафар;
Саудия Арабистони – 35,2 минг нафар;
Кувайт – 21,2 минг нафар;
Миср – 15,1 минг нафар;
Озарбойжон – 10,5 минг нафар;
Жанубий Корея – 8,4 минг нафар;
Ҳиндистон – 5,9 минг нафар;
АҚШ – 5,8 минг нафар.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
SpaceX Исроилга тегишли алоқа сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди
Жаҳон | 18:49
-
Исроилнинг Ғазога зарбаси оқибатида сув учун навбатда турган болалар ҳалок бўлди
Жаҳон | 18:31
-
Ёзнинг асосий ўйини: «ПСЖ» ва «Челси» клублар мундиали финалида тўқнашади
Спорт | 17:41
-
Эстония биринчи марта HIMARS ёрдамида жанговар ўт очишни амалга оширди
Жаҳон | 17:10
Мавзуга оид

13:58 / 12.07.2025
Ўзбекистонда "Энг намунали "яшил" туризм объекти" танлови ўтказилади

12:33 / 12.07.2025
Ўзбекистонга 3 млндан ортиқ чет эл фуқароси туристик мақсадларда келди

07:54 / 12.07.2025
Бухоро вилоятида сайёҳлик ҳалқаси ташкил этилади

16:51 / 10.07.2025