Қорақалпоғистон аграр институти ва Наманган педагогика институтига янги ректор тайинланди
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига Бердияр Жоллибеков, Наманган давлат педагогика институтига Баҳодир Ҳусанов ректор бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятидаги 2 олийгоҳга янги ректор тайинлаш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди.
Баҳодир Ҳусанов Наманган давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди. Шу вақтгача мазкур лавозимда ректор вазифасини Мурожхон Қодирхонов бажариб келаётганди.
Бердияр Жоллибеков эса Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ректори лавозимига киришди. Шу вақтгача у мазкур олийгоҳнинг проректори эди.
Мавзуга оид

14:10 / 27.02.2025
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг вазифалари белгиланди

12:48 / 04.10.2024
Антикоррупция агентлиги тадбиркор ректор устидан вазирликка тақдимнома киритди

08:45 / 07.08.2024
Қишлоқ хўжалиги кадрларини қайта тайёрлаш институти ташкил этилади

11:27 / 27.07.2024