Driverʼs Village автосалонида Кореяда ишлаб чиқарилган SsangYong автомобиллари тақдимоти бўлиб ўтди
31 июль куни Тошкентдаги Driverʼs Village автосалонида ўзбек автобозоридаги янги автобренднинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Маросимда компаниянинг кореялик ҳамкорлари ҳам иштирок этишди.
Тошкентдаги Driverʼs Village автосалони Кореянинг автомобиль ишлаб чиқаришда етакчилардан бири бўлган: SsangYong компанияси автомобиллари сотувини бошлади.
Айни пайтда сотувда Rexton премиум рамали йўлтанламаси, Мussо пикапи, Korando, Torres ва Tivoli автомобиллари бор.
“Бизнинг Rexton премиум рамали йўлтанламаси, Мussо пикапи, Korando, Torres ва Tivoli автомобилларимиз, Ўзбекистондаги дистрибьюторимиз - Driverʼs Village компанияси томонидан тақдим этилаётганидан жуда хурсандмиз. Driverʼs Village бизнинг ҳақиқий ҳамкоримиз сифатида ажойиб ютуқларга эриша олди ва брендимизнинг қўшни мамлакатларда ҳам танилишига ўзининг катта ҳиссасини қўшди” – дейди Кореянинг SsangYong автоконцерни раҳбари Ле Юн Жае.
Rexton- ҳашамат ва куч тимсоли:
Улуғвор Rexton премиум билан ҳашамат ва кучнинг тимсолини ҳис этиш мумкин. Ишонч билан бошқарувни қўлга олиб, машаққатли масофани осон забт этинг ва у тақдим этган юқори даражадаги қулайликдан завқланинг.
Мussо - куч ва кўп қирралилик бирлашган:
Мussо пикапида ҳар қандай саргузаштни осонлик ва кўп қирралилик билан қабул қилинг. Саёҳатларингиз янада қизиқарли ва унутилмас бўлиши учун Мussо тенгсиз ҳамроҳ бўла олади.
Korando - динамика ва ўзгача услуб:
Замонавий Korando таъсирчанлик нуқтаи назаридан ҳар бир лаҳзага жўшқинлик бахш этади. Ундаги ҳашаматли дизайн ва ўзгача интерьер билан йўл босиш машаққат эмас роҳатга айланади. Двигателнинг силлиқ ҳаракати хотиржамлик учун гаров ҳисобланади.
Torres - харизмангизни очиш учун имконият:
Харизматик Torres билан ҳар бир саёҳатда янгича баёнот бериш мумкин. Ўз услуби ва истеъдоди билан ажралиб турадиган автомобил ҳайдовчи тажрибасини янги босқичга кўтаради.
Tivoli - эркинлик ва эпчилликни истаганлар учун:
Чаққон ва динамик Tivoli билан автомобил ёрқинлигининг янги даражасини ҳис этасиз. Автомобил инновация, муҳандислик мукаммаллиги ва унутилмас тажрибани тақдим этиш мажбуриятидан далолат беради.
Driverʼs Village сизга муносибини таклиф қилишдан фахрланади. Бу ерда SsangYong’дан янги коллекция сизни кутмоқда. Тажрибали мутахассислар сизга мосини кўрсатишда ўз маслаҳатларини аямайди.
Маълумот учун: SsangYong Motor Company 1954 йилда ташкил этилган ва ўз фаолиятини бошида ҳарбий йўлтанламас автомобилларни ишлаб чиқаришдан бошланган Корея автомобил ишлаб чиқарувчи компанияси ҳисобланади. Driverʼs Village компанияси жорий йил бошида мазкур автоконцерн билан Ўзбекистонга SsangYong автомобилларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган эди.
📍Манзил: Тошкент ш., Сергели тумани, ТҲАЙ кўчаси
Боғланиш учун: +998994277070 Instagram | Telegram | Facebook
Тавсия этамиз
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37 / 30.04.2025
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Ўзбекистон | 20:40 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12 / 29.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон Покистон самолётлари учун ҳаво маконини ёпди
Жаҳон | 01:55
-
ЕЧЛ. "Барселона" икки марта камбэк қилиб, "Интер"га қарши ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди
Спорт | 01:53
-
Google Play’дан 1,6 млн илова ўчириб ташланди
Фан-техника | 01:40
-
НАТО разведкаси: Россия армиясига ҳар ой 30-40 минг киши ёлланмоқда
Жаҳон | 01:15