Хитой Коммунистик партияси аъзолари сони 100 миллионга яқинлашди

Фото: Reuters
Хитойдаги ҳукмрон Коммунистик партия (ХКП) дунёдаги энг йирик сиёсий куч сифатидаги мақомини сақлаб қолди. Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитасининг ташкилий бўлими маълумотларига кўра, ҳозирда партия аъзолари сони 98 миллиондан ортиқ. Бу ҳақда ХКП веб-сайтида айтилган.
«Хитой Коммунистик партияси 2022 йил охирида 98,04 миллион аъзога эга эди. Бир асрлик кўтарилишлар ва пасайишлар, ўн йиллик инқилобий йўл билан янги даврга ўтгандан сўнг, Хитой Коммунистик партияси янада кучлироқ бўлди. Ташкилий тизим тобора қаттиқлашди, ҳукмрон партия доимий равишда мустаҳкамланиб борди», — дейилади партия баёнотида.
Партия тегишли статистик маълумотларни ХКП ташкил этилганининг навбатдаги йиллиги арафасида эълон қилди – 1 июль куни дунёдаги энг йирик сиёсий куч 102 ёшга тўлади.
Шу билан бирга, Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси 2021 йилдан 2022 йилгача партия аъзолари сони миллиондан ортиқ кишига кўпайганини, ўтган йил охирига келиб бошланғич ташкилотлар сони эса 5 миллиондан ошганини таъкидлади.
Мавзуга оид

18:16 / 12.03.2025
WSJ: Хитой ҳарбий потенциалини ошириш учун океан тубини фаол ўрганмоқда

15:39 / 11.03.2025
Хитой АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига божлар жорий қилди

12:02 / 11.03.2025
Бош вазир матбуот котиби Ўзбекистонда «хитойликлар кўпайиб кетаётгани» ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

22:37 / 10.03.2025