Тошкентдан Чорвоққа қатновчи автобус рейслари сони кўпайтирилди
Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўлкира нархи - 15 000 сўм. Йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.

Видеодан кадр
Пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилган эди.
Автобуслар «Машинасозлар» метро бекати – Чорвоқ» йўналишида ҳар куни ҳаракатланади.
Эндиликда автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 7:00, 10:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00, 14:00, 16:00 ва 18:00 да ҳаракатланади.
Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўлкира нархи - 15 000 сўм. Йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.