Бухоро амири қушбегиси маҳкамаси архив фонди ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
“Бухоро амири қушбегиси маҳкамаси” деб номланган И-126 рақамли архив фонди ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” дастури рўйхатига киритилди. Бу ҳақда "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анвар Алиев маълум қилди.

Фото: Reuters
Ўзбекистон Миллий архивида сақланаётган “Бухоро амирлиги қушбеги девонхонаси” архив фонди ҳужжатлари тўплами Ўрта Осиё ҳукмдорларининг осиё тилларида (араб, форс, чиғатой ва туркий) тўпланган ҳужжатли мероси сақланадиган йирик архивлардан бири ҳисобланади.
Барча ҳужжатлар асл ва ҳақиқийдир. Ҳужжатларнинг аксарияти Бухоро амирлари (амир Музаффар, Абдулаҳад ва амир Олимхон), шунингдек, махсус ваколатли амалдорлар томонидан имзоланган (қози, шайхулислом, муфтийлар, муҳрлар билан тасдиқланган).
ЮНЕСКО “Жаҳон хотираси” реестри ҳужжатли мерос-қоғоз, аудиовизуал, рақамли ёки бошқа ҳар қандай форматдаги муҳим ва доимий қийматга эга бўлган ҳужжатлар ёки ҳужжатлар тўпламининг қайтариб бўлмайдиган йўқотилиши олдини олиш, асраш ва кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган дастур ҳисобланади.
Ўзбекистондан ушбу реестрга жами 5 та ҳужжат киритилган бўлиб, “Бухоро амири қушбегиси маҳкамаси” фонди 4-ҳисобланади.
Мавзуга оид

23:33 / 06.03.2025
Бухорода сайёҳларга хизмат кўрсатувчи туристик корхоналар сони 186 тага етди

16:25 / 05.03.2025
Бухорода 20 ёшли йигитнинг ичидан 5 тўғноғич ва 6 мих олиб ташланди

20:39 / 28.02.2025
Бухорода 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

10:51 / 22.02.2025