“IT-мониторинг” - давлат ахборот тизимлари иш самарадорлигини мониторинг қилиш тизими ишга тушади
Республикада “IT-мониторинг” - давлат ахборот тизим ва ресурслари иш самарадорлигини мониторинг қилиш ахборот тизими ишга туширилади.

Фото: Виталий Невар
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
2024 йилнинг якунига қадар давлат органлари ва ташкилотларнинг Ахборот тизимлари ва ресурсларини интеграция қилиш орқали “IT-мониторинг” тизими ишлаб чиқилади ва босқичма-босқич жорий этиш ишлари амалга оширилади.
Бунда:
- республикада аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматларини кўрсатишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларидаги тўхталишлар ва узилишларни реал вақтда аниқлаш ҳамда бартараф этилиши назорат қилинади;
- электрон ҳукумат инфратузилмаси ва электрон давлат хизматларининг 24/7 режимида онлайн мониторинг қилинади;
- давлат органлари, ташкилотлари ва бошқа идораларнинг барқарор IT-индексини шакллантирилади;
- электрон давлат хизматларини реал вақтда барқарор ишлаши ва аҳолига хизматлар кўрсатилиши назорат қилинади;
- мониторинг жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади ва мазкур жараёнда инсон омили камайтирилади.
Мавзуга оид

12:29 / 24.02.2025
Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгарди

15:07 / 11.02.2025
НҲҲ ижросини мониторингдан ўтказиш тартиби белгиланди

07:30 / 03.01.2025
Телекоммуникация хизматлари меъёрга мувофиқлиги юзасидан мониторинг амалга оширилади

20:24 / 14.10.2024