«Манчестер Сити» — 9 карра АПЛ чемпиони
Англия чемпионатининг 37-турида 2-ўриндаги «Арсенал» (81 очко) сафарда «Ноттингем Форест»га ютқазди (0:1) ва пешқадам «Манчестер Сити»га (85 очко) етиб олиш имкониятини йўқотди.

Фото: Getty images
Натижада «шаҳарликлар» ўз тарихида 9-бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Гвардиола жамоаси сўнгги 6 йилда 5-марта Англиянинг тенгсиз клубига айланди.
«Сити» эртага, 21 май куни 37-тур доирасида «Челси»ни қабул қилади ва мухлислари қаршисида чемпионликни нишонлайди.
Манчестер клубида бу мавсумда требл қилиш имконияти бор. Бунинг учун жамоа 3 июн куни Англия Кубоги финалида ҳамшаҳари «МЮ»ни, 10 июнда ЕЧЛ финалида «Интер»ни мағлуб этиши керак.
Мавзуга оид

10:50 / 09.03.2025
«Сити» муҳим ўйинда ютқазди, «Барселона»да фожиа. Кун ўйинлари

21:50 / 06.03.2025
Абдуқодир Ҳусанов – «Манчестер Сити»нинг феврал ойидаги энг яхши ўйинчиси деб эълон қилинди

12:30 / 02.03.2025
«Реал»да сенсацион мағлубият, «Сити» кубок ютмоқчи. Кун ўйинлари

16:34 / 28.02.2025