S7 Airlines авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тикламоқда

Фото: AP
2023 йил 5 майдан бошлаб Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси, узоқ танаффусдан сўнг, Иркутск — Фарғона — Иркутск йўналиши бўйича парвозларни тиклайди.
Рейслар Boeing 737-800 самолётларида ҳафтада бир марта — жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда S7 Airlines авиакомпанияси Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Наманган халқаро аэропортларига парвозларни амалга оширмоқда.
S7 Airlines — штаб-квартираси Новосибирскда жойлашган Россия авиакомпанияси. У Россиядаги энг йирик хусусий авиаташувчи бўлиб, 26 мамлакатнинг 180 дан ортиқ шаҳарларига йўловчи ташувларини амалга оширади.
Мавзуга оид

22:49 / 12.03.2025
Фарғона аэропортида Россия самолётининг ғилдираги чиқиб кетди

18:40 / 22.08.2024
Фарғонадан Новосибирскка авиақатновлар йўлга қўйилади

11:21 / 17.08.2024
Иркутскда қулаган самолёт: “афсонавий” Ту-22М ҳақида нималар маълум?

10:21 / 04.03.2023