Жаҳон | 21:30 / 22.03.2023
11659
2 дақиқада ўқилади

Навальний ҳамкасби Мария Певчих халқаро КҚКФ раҳбари бўлади 

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний бу ҳақда эълон қилди. 

Мария Певчих ва Алексей Навальний / Фото: 24smi.org

ACF International (Коррупцияга қарши кураш фондининг (КҚКФ) халқаро номи) директорлар кенгашининг янги раиси Мария Певчих бўлади. Бу ҳақда Алексей Навальний ижтимоий тармоқда хабар берди. Певчих бунгача КҚКФ суриштирув бўлими раҳбари бўлиб ишлаган. 

«Охирги икки йил давомида олиб борган жамоат ишлари уни жонли сиёсий етакчи сифатида намоён этди. Сиз уни яхши биласиз ва мен ҳам унинг вазифаларни аъло даражада бажара олишига шубҳам йўқ», деб ёзди Навальний. 

Бунгача КҚКФ раиси сифатида Леонид Волков ишлаган эди. Аммо 2022 йилда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелнинг офисига ўз ҳамкасбларини хабардор қилмасдан юборган мактуби билан боғлиқ можародан сўнг, 9 март куни у лавозимини тарк этишини маълум қилди. 

Волков ўз мактубида Борреллга санкцияларни бекор қилишнинг аниқ мезонларини ёзишни таклиф қилган. Сиёсатчининг таъкидлашича, Кремль курсини қўллаб-қувватламаган кўплаб ишбилармонлар ноҳақ жазоланган. Мисол тариқасида у «Альфа Групп» акциядорлари Михаил Фридман, Петр Авен, Герман Хан ва Алексей Кузмичевни келтириб, уларни Европа Иттифоқи санкциялари рўйхатидан чиқаришни таклиф қилган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди