Фан-техника | 23:31 / 22.02.2023
50654
1 дақиқада ўқилади

YouTube шахсий радиостанция яратиш имконини беради 

Radio Builder деб номланган функция орқали ижрочиларни танлайсиз, қолганини алгоритмнинг ўзи бажаради. 

Фото: Reuters

Google платформаси YouTube Music фойдаланувчиларига маълум бир санъаткор асосида ўз радиостанциясини яратиш ва қўшиқларни ижро этиш тартибини белгилайдиган алгоритмни ўрнатиш имкониятини беришни бошлади. The Verge хабарига кўра, Radio Builder деб номланган функция аллақачон баъзи тингловчиларга тақдим этилган. 

Бу радиога iOS ёки Android иловасида YouTube Music асосий саҳифасидаги Tune Your Music бўлимига ўтиш орқали кириш, шахсий радиостанцияни яратишда 30 тагача қўшиқчини белгилаш мумкин. Қулайлик жойи шундаки, ижрочиларнинг қўшиқларини бирма-бир белгилаб чиқиш шартмас. 

YouTube бу хусусиятни ўтган йили синовдан ўтказа бошлаган эди. Google матбуот котиби Пол Пеннингтон сўзларига кўра, Radio Builder функцияси барчага бепул тақдим этилади. 

Мавзуга оид