Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Туркия ва Сурияга ёрдам учун яна 100 млн доллар ажратади
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг сўзларига кўра, Вашингтон НАТОдаги иттифоқчисининг табиий офат таъсирида вайрон бўлган ҳудудларни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ниятида.

Фото: AA
АҚШ Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонларига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун яна 100 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда 19 февраль, якшанба куни НАТО иттифоқчисини қўллаб-қувватлаш учун Туркияга ташриф билан келган АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
Янги ёрдам «тез орада юборилади. Афсуски, гап қидирув-қутқарув операциялари ҳақида эмас, балки узоқ муддатли тикланиш ҳақида кетмоқда», деди Блинкен журналистларга. «Бу узоқ муддатли иш бўлади. Қайта тиклаш учун катта куч талаб этилади, лекин биз бу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга қатъий қарор қилдик», деди у. Блинкеннинг сўзларига кўра, умумий ҳисобда Вашингтон Туркия ва Сурияга 185 миллион доллар ёрдам ажратган.
Блинкен Туркия жанубида, Адана шаҳри яқинида жойлашган Инжирлик ҳаво базасига келганлиги хабар қилинган. Ушбу АҚШ ҳаво базаси жабрланган ҳудудларга ёрдам етказиш учун ишлатилади. АҚШ давлат котиби Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан биргаликда вертолётда жабрланган ҳудудларнинг бир қисми бўйлаб учиб ўтди.
Расмий маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 40 689 кишига етган. Табиий офат қурбонларининг умумий сони, Сурияни ҳисобга олган ҳолда, ҳозирда 44 377 кишини ташкил этади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Кун тартибидаги маиший коррупция ва зарарни қоплаганга озодлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:30 / 02.08.2025
-
Хитойда эркак сув остида 5 кун яшаб, тирик қолди
Жаҳон | 23:24 / 02.08.2025
-
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда
Жаҳон | 22:55 / 02.08.2025
-
АИ-80 нархи, ундан воз кечиш ва присадкали АИ-92 — Рақобат қўмитаси изоҳлари
Иқтисодиёт | 22:24 / 02.08.2025
Мавзуга оид

22:55 / 02.08.2025
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда

21:35 / 02.08.2025
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

20:28 / 02.08.2025
ҲАМАС Фаластин давлати ташкил этилмагунча қуролни ташлашдан бош тортди

16:30 / 02.08.2025