Жаҳон | 09:42 / 17.02.2023
8776
3 дақиқада ўқилади

Туркияда зилзиладан етказилган зарар 20 млрд долларга баҳоланмоқда

Табиий офат Туркияга ялпи ички маҳсулотнинг бир фоизигача зарар келтириши тахмин қилинмоқда. Жорий йил учун мамлакат иқтисодиётининг ўсиш прогнози қайта кўриб чиқилди.

Фото: Kun.uz

Табиий офатлар бўйича мутахассислар 6 февраль куни Туркия ва Сурияда содир бўлган вайронкор зилзиладан кўрилган иқтисодий зарарни 20 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоламоқда. Шу билан бирга, Американинг Verisk Analytics компаниясининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, бу маблағнинг фақат кичик қисми – қарийб бир миллиард доллар суғурталанган, деб хабар беради Reuters 16 февраль, пайшанба куни.

Ўз навбатида, прогнозларга кўра, табиий офат Туркияга ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) бир фоизигача зарар келтиради. «Зилзила асосан қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат ҳудудларига таъсир кўрсатди, шунинг учун бошқа тармоқларга таъсири чекланган», деди Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) бош иқтисодчиси Беата Яворчик Reuters агентлигига. Қайта тиклаш ишлари бир йил ичида инфратузилма ва таъминот занжирларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, дейди у.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағларининг энг йирик олувчиси бўлган Туркия иқтисодиётининг жорий йилдаги ўсиши прогнози пастга қараб қайта кўриб чиқилди: 3,5 фоиздан 3,0 фоизгача. Бу баҳолаш ҳали табиий офат таъсирини тўлиқ ҳисобга олмайди.Ташқи молиялаштиришга бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётгани ва бу йилги сайловлар билан боғлиқ сиёсий вазият ноаниқликни кучайтирди, дейди ЕТТБ.

Зилзила 18 июнга белгиланган президентлик ва парламент сайловларини ўтказиш режаларини бузди. 2023 йил январида амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўған сайловлар муддатидан бир ой олдин, 14 май куни ўтказилиши мумкинлигини тан олди. 13 февраль куни Туркиянинг TGRT Haber телеканали президентлик сайловлари бир йилга қолдирилиши ёки умуман бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берди. «YSK (Олий сайлов комиссияси) зилзила оқибатлари туфайли сайлов ўтказиш мумкин эмаслиги ҳақида қарор қабул қилиши мумкинлиги муҳокама этилмоқда», — дейилади телеканал хабарида. Шу билан бирга, ҳисоботда Туркия конституциясига кўра, сайловларни кечиктиришнинг ягона сабаби уруш экани таъкидланган.

Туркия ва қўшни Сурияда 6 февраль куни 7,8 магнитудали ҳалокатли зилзила ва кучли силкинишлар содир бўлди. Туркияда 14 февралдаги расмий маълумотларга кўра, 35 418 киши ҳалок бўлди, бу мамлакат тарихидаги энг ҳалокатли деб ҳисобланган 1939 йили Эрзинжон зилзиласидан кўра кўпроқдир. Сурияда қурбонлар сони 5,8 мингдан ошди. Ўн минглаб одамлар жароҳат олиб, шифохоналарда қолмоқда. Қишда кўп одамлар бошпанасиз қолиб, инсонпарварлик ёрдамига қарам бўлиб қолган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!