Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда биноларнинг сейсмик мустаҳкамлиги текширилади

Қирғизистонда ҳозир биноларнинг сейсмик мустаҳкамлиги бўйича синовлар ўтказилмаяпти. Бу ҳақда 16 февраль куни «Бишкек кучли зилзилалар оқибатларидан ҳимояланганми? Вазият таҳлили» мавзусидаги давра суҳбати давомида мамлакат Сейсмик қурилиш бўйича экспертлар халқаро ассоциацияси президенти Улуғбек Бегалиев маълум қилди.
«Намунавий лойиҳалаштириш аввал илмий-тадқиқот институтлари биноларнинг сейсмик чидамлилигини ўрганишини англатарди. Улар экспериментлар ўтказган. Фақатгина бундай тадқиқотлар натижаларига кўра, лойиҳачиларга рухсат берилган. Нега бу тўхтаб қолди? Чунки баъзи тузилмаларни олиб ташлаганингизда, уни алмаштириш керак бўлади», - деди эксперт.
У.Бегалиев СССР даврида «ГИССИП» аниқ тадқиқот ўтказиш ёки ўтказмаслик ҳақида қарор қабул қилганлигини таъкидлади.
«Қирғизистонда қурилиш лоббиси кучли. Улар Жогорку Кенешда ўтиришади. Қурувчилар ҳамма жойда лоббилашган. Яна бир нарса ташвишлантиради - каркас бинолар. Агар илгари стандартда 7-9 қават деб ёзилган бўлса, бугунги кунда улар 12-14 қаватда қуриляпти. Агар янги меъёрлар жорий этилгунга қадар бундай бинолар қурилмаган бўлса, уларни текшириш керак», — деди эксперт.
У.Бегалиевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда бу тизим бутунлай тескари ишламоқда – нормалар лойиҳаларга мувофиқлаштирилмоқда.
«Тайёр лойиҳа хориждан олиб келинади ва ҳар қандай йўл билан тартибга солинади. Агар янги меъёрлар мос келмаса, улар эскиларига мослашади. Оддий қилиб айтганда, талаб ва меъёрлардан четга чиқиш бор», - дейди эксперт.
Қирғизистон вазирлар маҳкамаси барча бино ва уйларнинг зилзилага чидамлилигини текширади. Бу ҳақда Жогорку Кенеш йиғилишида Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров маълум қилди.
Депутат Марлен Маматалиев кўп қаватли уйларнинг сифатини текширишни таклиф қилди.
«Ҳа, биз аллақачон шундай буйруқ берганмиз. Бетоннинг сифати Кашкаров болғаси ёрдамида текширилиши мумкин. Биз буюртма бердик. Қатламларни махсус рентген аппаратлари билан текширамиз. Агар кучайтириш керак бўлса, 10 йил ўтган бўлса ҳам қурувчиларни, масъул шахсларни топамиз ва бинони кучайтиришга мажбур қиламиз. Бу ишни бир йилда бажарамиз», - деди Оқилбек Жапаров.
Вазирлар маҳкамаси раҳбари қурилиш соҳаси устидан назорат кучайтирилишини айтди. «Туркияда бир муниципалитетнинг мэри яхши назорат қилган бўлиб чиқди ва унинг шаҳри омон қолди», — дея қўшимча қилди расмий.
Оқилбек Жапаровнинг фикрича, очкўзлик қурилиш соҳасидаги тадбиркорларни йўқ қилади. «Қурувчилар бир уйни тугатиш ўрнига бир нечта котлован қазишмоқда. Бекорга архитектурани пойтахт ҳокимлигига берганимиз йўқ. Бош режани ҳам ҳокимликка берамиз», деди Оқилбек Жапаров.
Мавзуга оид

19:19
Қирғиз-ўзбек халқаро университетидан 3 мингдан ортиқ талаба четлатилди

09:05 / 25.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари туризм мақсадида энг кўп Қирғизистонга борган

08:30 / 22.07.2025
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи

21:03 / 18.07.2025