Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги ЙТҲда 4 пиёда ҳалок бўлди
Иштихон туманида Damas ҳайдовчиси пиёдаларни уриб кетган. Чинозда ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида ҳаракатланган.
4 январ куни соат 21:40 ларда Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудидан ўтувчи М34 Тошкент-Душанбе йўлининг 61-кмда, «ВАЗ 2105» автомобили йўл чеккасидаги икки пиёдани уриб кетган. Оқибатда ҳар иккала пиёда вафот этган.
«ВАЗ 2105» ҳайдовчиси спиртли ичимлик ичиб ҳаракатлангани аниқланди.
3 январ куни соат 22:30 ларда Самарқанд вилояти Иштихон туманидан ўтган М37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобил йўлининг 51-километрида Damas икки нафар пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёдалар олган жароҳати сабаб шифохонада вафот этган.
Мавзуга оид

17:39
Мексикада автобуслар иштирокидаги иккита ЙТҲда 25 киши ҳалок бўлди

17:21
Озода Нурсаидованинг клипини суратга олишда актриса қизни автомобил босиб кетди

12:27
Бойсунда ЙТҲ оқибатида 8 ёшли қиз ҳалок бўлди

12:10