Қорақалпоғистонда Cobalt ва Nexia-2 тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди

Фото: Видеодан скриншот
Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, ЙТҲ соат 12 лар чамасида 4Р-176 Нукус—Чимбай—Тахтакўпир автомобиль йўлининг 22−23-км оралиғида содир бўлган. Cobalt йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган Nexia-2 билан тўқнашган.
Ҳолат оқибатида Nexia-2 ҳайдовчиси жароҳат олиб вафот этган. Шунингдек, Nexia’даги йўловчи ва Cobalt ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан туман тергов бўлими томонидан текширув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

17:39
Мексикада автобуслар иштирокидаги иккита ЙТҲда 25 киши ҳалок бўлди

17:21
Озода Нурсаидованинг клипини суратга олишда актриса қизни автомобил босиб кетди

12:27
Бойсунда ЙТҲ оқибатида 8 ёшли қиз ҳалок бўлди

12:10