Британиядан учирилган Virgin Orbit ракетаси орбитага чиқа олмади
Virgin Orbit Буюк Британия ҳудудидан биринчи космик кемани учирди.

Фото: Virgin Orbit / AP
Американинг Virgin Orbit компанияси томонидан 10 январь, сешанбага ўтар кечаси учирилган LauncherOne ракетаси «аномалия» туфайли Ер орбитасига чиқа олмади, деб хабар берди матбуот хизмати. Бу Virgin Orbit компаниясининг Буюк Британия ҳудудидан орбитага биринчи космик кема учирилиши эди.
9 та сунъий йўлдошни орбитага чиқариши керак бўлган ракета-ташувчи Cosmic Girl номли ўзгартирилган Boeing-747 самолёти бортида бўлган. Самолёт 9 январь куни кечки пайт Англия жануби-ғарбидаги Ньюки аэропортидан учган.
Самолёт ҳавога кўтарилганидан бир ярим соат ўтгач, Атлантика океанидан 10,7 км баландликда бўлганида, ракета учирди. Бироқ Start Me Up деб номланган миссияни муваффақиятли бажаришнинг имкони бўлмади. Ракета биринчи босқич двигателини ишга туширди ва паст Ер орбитасига кўтарила бошлади, лекин уни якунлай олмади.
Шу билан бирга, Boeing-747 Корнуоллга эсон-омон қўнди. Маълум қилинишича, LauncherOne ракетаси орбитага олиб чиқиши керак бўлган сунъий йўлдошлардан ҳам фуқаролик, ҳам ҳарбий мақсадларда фойдаланиш мумкин.
Британиялик миллиардер Ричард Брэнсоннинг Калифорнияда жойлашган Virgin Orbit компанияси 2021 йилдан буён АҚШ ҳудудидан Тинч океани узра тўртта шунга ўхшаш ракета учирилишини муваффақиятли амалга оширди.
Ньюки аэропорти Буюк Британия ривожлантирмоқчи бўлган еттита космопортлардан биридир. 2023 йил давомида Шотландияда биринчи вертикал ракета учирилиши кутилмоқда. Бирлашган қироллик ҳукумати келгуси 10 йил ичида Буюк Британиянинг космик саноати бозори 3,8 миллиард фунт стерлингга (4,3 миллиард евро) етишини кутмоқда.
Мавзуга оид

09:01 / 01.02.2025
Одессага ракета зарбаси: камида етти киши жароҳатланди

09:42 / 17.01.2025
Starship ракетасининг еттинчи парвози муваффақиятсиз якунланди

10:57 / 14.01.2025
Шимолий Корея қисқа масофали баллистик ракеталарни учирди

20:59 / 28.12.2024