Android смартфонлари ҳам сунъий йўлдош алоқасига эга бўлади
Бу нафақат SOS сигналини юбориш, балки дунёнинг деярли исталган нуқтасида хабар алмашиш имконини беради.

Фото: Karissa Bell / Engadget
Янги iPhone’дан кейин фавқулодда сунъий йўлдош алоқаси функцияси Android смартфонларида ҳам пайдо бўлади. Qualcomm ўзининг Snapdragon Satellite технологиясини CES 2023 кўргазмасида тақдим қилди.
Бу функция 66 та спутникка эга Iridium компанияси билан ҳамкорликда ишга туширилади. Бу нафақат SOS сигналини юбориш, балки дунёнинг деярли исталган нуқтасида хабар алмашиш имконини беради, деб ёзди Engadget.
Сунъий йўлдош алоқасидан Snapdragon 8 Gen 2 процессори ва Snapdragon X70 модемига эга янги смартфонларда фойдаланиш мумкин бўлади. Бундай қурилмалар йилнинг иккинчи ярмида савдога чиқарилиши кутилмоқда.
Engadget тахминига кўра, Qualcomm функцияси орқали юборилган SMS хабарлар учун қўшимча ҳақ олинади. Компаниянинг ўзи янги хизмат қиймати қанча бўлишини маълум қилмади, аммо катта эҳтимол билан бу оддий SMS нархидан қиммат бўлади. Бироқ, бу уяли алоқа йўқ жойларда оила ёки дўстлар билан алоқада бўлиш учун яхши имкониятдир.
Сунъий йўлдош алоқаси функцияси янги iPhone’ларнинг сентябрдаги тақдимотида эълон қилинган эди. Бироқ у октябр ойи охирида iOS 16.1 янгиланиши чиқарилиши билан ишлай бошлайди. Apple компанияси бу борада катта режалари борлигини тасдиқлади.
Кейинчалик маълум бўлишича, функция бошқача ишлайди. Сунъий йўлдош алоқаси ҳақида гапирганда, гап овозли қўнғироқлар, SMS ёки мессенжердан фойдаланиш ҳақида кетмаяпти. Унинг ёрдамида фақат фавқулодда вазиятлар хизматига фавқулодда сигналларни юбориш мумкин. Сунъий йўлдош алоқаси ҳозирда бепул, аммо келажакда Apple бунинг учун обуна шаклида ҳақ олади.
Мавзуга оид

09:03
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди

20:48 / 16.04.2025
Россияда дирижабллар даври қайтгани эълон қилинди

16:11 / 12.04.2025
Apple Индонезияда смартфон сотишга рухсат олди

21:17 / 10.04.2025