Тарихда биринчи марта суд мажлисида робот-адвокат ишлайди
Робот ихтирочиси келажакда у суд мажлисларида адвокатларни алмаштира олишини кутмоқда.

Фото: Getty Images
Тарихда биринчи марта робот-адвокат суд мажлисида иштирок этади ва судланувчига маслаҳат беради. DoNotPay компаниясининг дунёдаги биринчи робот-адвокати судланувчининг смартфонида ишлайди ва мунозара пайтида ўз мижозига нима дейиш кераклиги ҳақида кўрсатмалар беради.
Суд жараёни қаерда бўлиб ўтиши, айблов томони ва судланувчининг исми ошкор этилмаган.
Робот ишлаб чиқарувчилари аудио-ускунани шундай созлаганки, робот одамларнинг гапларига дарҳол муносабат билдирмайди, балки муҳокама тугагач, фикр-мулоҳазаларни таҳлил қилгандан кейин ечимни тақдим этади.
Робот ихтирочиси Жошуа Браудер сўзларига кўра, у келажакда адвокатлар ўрнини бемалол эгаллайди.
«Ҳаммаси суд мажлисида қандай гапиришга боғлиқ, бунинг учун адвокатлар соатига юзлаб ёки минглаб доллар ҳақ олади», деди у.
DoNotPay веб-сайтида айтилишича, бу технология бюрократияни енгиш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Масалан, робот истеъмолчилар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунларни жуда яхши билади, хусусан, бекор қилинган ва кечиктирилган парвозлар, иш жойидаги ҳуқуқлар ва шунга ўхшаш ҳолатларни тушунади.
Қайд қилиш жоизки, суд жараёнида сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳолати биринчи марта юз бермаяпти. Аввалроқ, Хитой дунёда биринчи бўлиб суд залида сунъий интеллектдан фойдаланди. 2022 йил июл ойида мамлакатда суд тизимини «такомиллаштириш» мақсадида ушбу технологиядан фойдаланилаётгани маълум бўлди. Бунда сунъий интеллект қонунларни тавсия этади, ҳужжатларни тузади ва қарорларда «инсоннинг эҳтимолий хатоси» ҳақида огоҳлантиради.
Энди хитойлик судьялар ҳар бир ҳолатда сунъий интеллектга мурожаат қилиши керак, агар улар сунъий интеллект тавсияларини бузса, сабабларини ёзма равишда тушунтириши керак.
Хитой «ақлли суд» тизимини 2016 йилдан бери ишлаб чиқмоқда. Ўша пайтда мамлакат бош судьяси Чжоу Цян суд тизимидаги «адолат, самарадорлик ва ишончни» яхшилаш учун технологияларни қўллашга чақирган эди.
Мавзуга оид

09:32 / 21.04.2025
Эрон армияси сунъий интеллектга асосланган ўта махфий қуроли борлигини маълум қилди

10:37 / 20.04.2025
Хитойда роботлар ва одамлар иштирокида ярим марафон ўтказилди. Одамлар яхшироқ натижа кўрсатди

17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди

21:36 / 15.04.2025