Олимлар уйда ташхис қўядиган қурилма устида ишламоқда
Унинг ёрдамида қон таҳлилини тезкор олиш мумкин бўлади.

Фото: Getty Images
Норвегия фан ва технология университети тадқиқотчилари уйда диагностика қилиш учун ишлатилиши мумкин бўлган микрорезонаторни ишлаб чиқишди. Олимлар ишининг натижалари Nature Communications журналида чоп этилган.
Микрорезонатор - бу узун тўлқинли инфрақизил спектрнинг оптик сенсори. Олимларнинг фикрича, у ёруғлик ёрдамида кимёвий моддаларни таҳлил қиладиган қурилмаларда қўлланилиши мумкин.
«У олдинги версияларга қараганда ёруғликни 100 баробар кўпроқ ушлаб туриши мумкин. Ушбу ютуқ заррачаларни аниқлаш ва спектроскопик кимёвий идентификациялаш технологияларини яхшилашга ёрдам беради. Уларнинг ёрдамида олимлар газ ёки суюқлик намунасида вирус, бактерия ёки бошқа зарарли моддалар борлигини аниқлаши мумкин», деб тушунтирди олимлар.
Микрорезонатор лазер нурларини яратиш учун ишлатилиши мумкин, уларнинг спектри бир қатор дискрет, бир хил масофадаги частотали чизиқлардан иборат. Ушбу технология GPS ва телекоммуникация тармоқларидан тортиб атом соатларигача бўлган турли хил электрон қурилмаларда қўлланилади.
Келажакда бундай сенсорлар, масалан, қонда вирус ва бактериялар борлигини тезда аниқлаш имконини беради. Натижада, шифокор олдига тайёр таҳлиллар билан бориш мумкин бўлади.
Мавзуга оид

18:22 / 24.01.2023
ЖССТ болаларни зарарли дорилардан ҳимоя қилишга чақирди

22:57 / 20.01.2023
ОИТСга қарши курашга 120 миллиард сўм ва 54 миллион доллар йўналтирилади — Президент қарори

21:56 / 20.01.2023
Туберкулёзга қарши кенг қамровли чора-тадбирлар белгиланди – президент қарори

18:27 / 07.01.2023