Ўзбекистон | 08:28 / 28.12.2022
4795
2 дақиқада ўқилади

Туркий ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида соддалаштирилган божхона йўлаги жорий этилади

Президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳаси 2022 йилнинг 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида соддалаштирилган божхона йўлагини жорий этиш тўғрисидаги битим кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қарор лойиҳасида халқаро шартномани амалга ошириш учун халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисидаги тегишли билдиришномани депозитарий (Туркий давлатлар ташкилоти котибияти)га юбориш назарда тутилган.

Мазкур қарор лойиҳаси имзоланиши натижасида:

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо-давлатлар ўртасида ўзаро савдода янада қулай муҳит яратилади;

“соддалаштирилган божхона йўлаги” тизими қўлланадиган товарларни олиб кириш ва олиб чиқишда тўланадиган божхона божлари, солиқлар ва бошқа йиғимларнинг тўлиқ ҳажмда ундирилиши таъминланади;

товар-юк ҳужжатларидаги маълумотларни назорат қилиш, уларни қасддан ошириш ёки пасайтириб кўрсатиш ҳамда божхона расмийлаштируви жараёнида қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш ҳолатлари олдини олиш имконияти яратилади.

Мавзуга оид