Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалия ва Испания кучли рақибларга дуч келади. Куннинг асосий интригалари
Чоракфиналга фақат фаворитлар ўтишмоқда — Марокаш ва Швейцариядан сенсация кутиш мумкинми?
Бугун, 6 декабр куни Қатарда нимчорак финал баҳсларига якун ясалади ва чоракфиналнинг тўртинчи жуфтлиги ҳам аниқланади.
Марокаш — Испания (Тошкент вақти билан соат 20:00)

Тўрт йил муқаддам Марокаш Испанияни плей-оффдан олиб қолиши мумкин эди, аммо Яго Аспас 91-дақиқада ҳисобни тенглаштиради ва жамоа гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқади. Ўшанда нимчорак финалда Испания Россияга мағлуб бўлганди. Бу сафар испанлар яна 1/8 финал тақдирини хавф остига қўйишди, аммо тўплар нисбатига кўра Германиядан юқорида жойлашишди ва иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқишди.
Марокашликлар 2018 йилги жаҳон чемпионатининг икки совриндори — Белгия ва Хорватия, шунингдек турнир кашфиётларидан бири бўлиши кутилган Канада билан бир гуруҳда 7 очко жамғарди. Турнир стартига уч ой қолганида бош мураббийни алмаштирган африкаликлардан бундай натижани деярли ҳеч ким кутмаганди. Лекин собиқ бош мураббий Валид Халилхожич билан зиддияти бўлган «Челси» вингери Ҳаким Зиёшнинг сафга қайтиши жамоа фойдасига бўлди.
Валид Реграгий билан Зиёшда ҳеч қандай муаммо йўқ. 47 ёшли мутахассис барчага футболчини мақтаган, нафақат футболчилик қобилиятлари учун, балки фидокорлиги, шунингдек мураббий ва жамоадошларига содиқлиги учун ҳам. Қисқа муддатли турнирларда кийим алмаштириш хонасида бундай муҳит бўлиши сенсацияларга олиб келади — жумладан Испанияни ҳам енгиш мумкин.
Луис Энрике жамоаси ҳам гуруҳда зериктирмади. Коста-Рика тор-мор этилгач (7:0), Испания Германияни енгиши мумкин эди, аммо ўйин охирида гол ўтказиб юборилди. Шундан кейин Японияга ютқазмаслик талаб этиларди, қолаверса Альваро Мората биринчи бўлим бошидаёқ ҳисобни очганди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида рўй берган воқеаларни мантиқий изоҳлаш осон эмас, бу воқеалар испанларнинг ўзи томонидан саҳналаштирилгани ҳақида ҳам фикрлар янгради. Гап шундаки, испанлар иккинчи ўрин билан чиқиш орқали, чорак финалда Бразилия билан тўқнашув эҳтимолидан қочиб қолишди, аммо жамоа сўнгги тур якунларига кўра гуруҳда қолиб кетиши ҳам ҳеч гап эмасди. Аммо параллел учрашувда немислар охиригача курашиб, Коста-Рикани енгиб беришди (4:2) ва испанлар учун энг қулай вазият юзага келди.
Плей-оффда Испаниядан барча гуруҳдаги аввалги икки ўйинда намойиш этилган футболни кутмоқда. Марокашликлар — жуда кучли рақиб ва Луис Энрике шогирдларидан максимум даражада куч сарфлаш талаб этилади.
Португалия — Швейцария (Тошкент вақти билан соат 00:00)
Португалия плей-оффжда анча ноқулай рақибга рўбару келди. Сўнгги 5 йилликдаги 5 ўйинда Швейцария икки бор португалларни мағлуб этган. Сўнгги ғалаба эса шу йилда — июн ойида рўй берган. Швейцарлар рақибнинг кучли ва кучсиз томонларидан яхши хабардор ва умуман олганда топ-рақибларга қарши муносиб ўйин кўрсатишади. Ушбу жамоа Европа чемпионатида ва Миллатлар лигасида Франция ҳамда Испания билан тенгма-тенг ўйин кўрсатган, ЖЧ-2022 саралашида эса Италияни ўтиш ўйинларига жўнатганди. Ниҳоят, Қатарда ҳам Мурат Яқин йигитлари Бразилия термасини асабийлашишга мажбур эта олди.
Португалиянинг эҳтимолий муаммолари майдон ташқарисидаги ҳолат билан боғлиқ бўлиши мумкин. Жамоа сардори мамлакат футбол федерацияси ёрдами билан жамоадошининг голини ўзига ёздиришга уринган, кейин эса эрта алмаштирилгани учун мураббийга эътироз билдирганида жамоада ички муҳит жойида эканига ишониш қийин. Агар ушбу максималист футболчининг характери совринлар олиб келган бўлса, энди эффект тескари бўлмоқда — «МЮ»дагилар буни тасдиқлайди.

Португалларнинг яна бир заиф нуқтаси — мудофаа: жамоа Гана ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларда иккитадан гол ўтказиб юборди. Аммо Сантуш турнирдаги энг яхши таркиблардан бирига эга ва вазиятни ўнглаш мумкин.
Агар Португалия соврин истаса, Швейцария билан ўйинда биринчи навбатда ўз муаммоларини енгиб ўтиши керак бўлади.
Чоракфинал
Икки учрашув ғолиблари 10 декабр куни Тошкент вақти билан соат 20.00 да Доҳадаги «Ал-Тумама» стадионида яримфинал учун баҳсни бошлашади.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Иқтисодни халқ саломатлигидан устун қўйишмасин” – заҳарланаётган навоийликлар ҳақида суҳбат
Жамият | 16:21
-
Ҳафта давомида ҳарорат ўзгаришсиз қолиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:15
-
Тошкент аэропорти қаршисидаги кўприк реконструкциясининг қиймати маълум бўлди
Ўзбекистон | 16:13
-
Наманганда икки ўсмир каналда чўкиб кетди
Ўзбекистон | 15:15
Мавзуга оид

21:08 / 08.08.2024
Пепе 41 ёшда футболчилик фаолиятини якунлади

18:23 / 01.07.2024
Илк голини кутаётган Роналду ва Мбаппенинг янги ниқоби. Еврода кун ўйинлари

08:00 / 23.06.2024
Туркларда аҳмоқона автогол, сахий Роналду ва омадсиз Лукаку. Еврода кун ўйинлари

08:23 / 19.06.2024