«Турон» Суперлигага йўлланма олди, «Локомотив» Про лигага равона бўлди
Бугун, 25 ноябрь куни Суперлигага ўтиш ўйинида Про лигада 3-ўринни эгаллаган «Турон» Суперлигада 12-ўриндан жой олган «Локомотив»га қарши саф тортди.

Фото: Турон
Яйпанда кечган баҳснинг 1-бўлимида мезбонлар ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоев ҳисобни очган бўлса, пойтахтликлардан Санжар Қодирқулов фарқни йўққа чиқарди – 1:1.
76-дақиқага келиб ўнг қанотдан узатилган тўпни Сардор Абдунабиев «темирйўлчилар» дарвозасига йўллаб, якунда жамоасига Суперлигага йўлланма олиб берди – 2:1.
Шу тариқа, «Турон» бир йиллик танаффусдан кейин Суперлига-2023га йўлланма олган бўлса, Тошкентнинг «Локомотив» клуби 12 йиллик танаффусдан кейин яна қуйи лигага равона бўлди.
Суперлигага ўтиш ўйини.
25 ноябрь (жума)
«Турон» – «Локомотив» - 2:1
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Достон Мирзараимов
VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов
AVAR ҳаками: Зиёдулла Абдураҳмонов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Қудрат Мадраимов
Голлар: Ҳумоюн Муртозоев 12, Сардор Абдунабиев, 76 – Санжар Қодирқулов, 37.
«Турон»: 12.Акмал Турсунбоев, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 5.Марлен Чобанов, 9.Азиз Ибрагимов (20.Жасур Ўринов, 69), 10.Ҳумоюн Муртозоев (11.Рустамхон Азимов, 81), 18.Абдуғани Камолов, 19.Сардор Абдураимов, 21.Аъзам Алиев, 22.Ғолиб Сарибоев, 30.Сардор Абдунабиев, 55.Хушнудбек Авилов.
«Локомотив»: 13.Рустам Нортожиев, 3.Ислом Қобилов, 8.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 14.Хуршид Мухторов, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Этаме Жероме, 20.Жалолиддин Жумабоев, 22.Манучеҳр Сафаров, 25.Мўминжон Мелиев (18.Али Абдураҳмонов, 77), 27.Ислом Рашидхонов (34.Анвар Алижонов, 77), 98.Маъруф Жумаев (10.Жасур Жалолиддинов, 61).
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хоминаий Исроил билан уруш бошланганидан бери илк бор омма олдида кўриниш берди
Жаҳон | 08:43
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
-
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди
Иқтисодиёт | 23:07 / 05.07.2025
-
Буюк Британия Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклади
Жаҳон | 22:45 / 05.07.2025
Мавзуга оид

14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди

14:40 / 07.04.2025
«Пахтакор» «Сўғдиёна»га ҳам ютқазди, «Бунёдкор» биринчи ўринда

17:43 / 30.11.2024
Суперлига. «Металлург» «Насаф»ни мағлуб этиб «Локомотив»ни Пролигага равона қилди, ОКМК ўз тарихида илк бор кумуш медалларни қўлга киритди

19:03 / 18.11.2024