Туман «Урганч» аэропорти ишини вақтинча чеклаб қўйди
Урганч халқаро аэропорти бугун тунда учта рейсни қабул қила олмади.

Фото: Uzbekistan Airports
Uzbekistan Airports хабарига кўра, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москва – Урганч йўналиши бўйича HY-9616 рейси соат 03:30 да об-ҳаво шароити - қуюқ туман ва кўриш масофаси 300 метрдан кам бўлгани сабабли белгиланган аэропортга қўна олмаган ҳамда Навоий шаҳридаги муқобил аэродромга йўналтирилган.
Худди шу сабабга кўра, Москвадан SBI-3245 рейсини амалга ошираётган S7 авиакомпанияси самолёти Урганч аэропортига соат 03:00 да қўна олмади. Самолёт Бухоро аэропортига йўналтирилди.
Тошкент – Урганч йўналиши бўйича HY-53 рейсининг парвози ҳам кечиктирилган.
Эрталаб туман тарқагач, SBI-3245 рейси Бухородан Урганчга соат 09:30 да, HY-9616 рейси Навоийдан соат 09:20 да, HY-53 рейси Тошкентдан соат 09:48 да учди. HY-53 рейси Урганчга соат 10:55 да қўнган.
S7 Airlines авиакомпаниясининг Урганчдан Москвага қайтиш рейси маҳаллий вақт билан соат 22:05 га белгиланган.
Мавзуга оид

09:27 / 11.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

10:27 / 10.03.2025
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

20:44 / 09.03.2025
Ҳамбург аэропорти иш ташлашлар сабаб бутунлай фаолиятини тўхтатиб қўйди

17:10 / 07.03.2025