Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Макс Пенсон ўзбек ва совет даври фотографиясининг кўзга кўринган вакили бўлиб, уни рус авангардининг машҳур вакили Сергей Эйзенштейн эътироф этган. Асарлари бутун дунё бўйлаб кўргазмаларда намойиш этиб келинган.
Эски Тошкентда 5 киши ўқ отишни машқ қиляпти. 1930 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesСайловда қатнашаётган ёш қизлар. 1937 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesКабриолетга ўтирган аёллар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesФарҳод ГЭСни қазиётган одамлар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesФарҳод ГЭСни қазиётган одамлар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesФарҳод ГЭСни қазишга бутун республикадан ҳашарчилар келган. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesТошкентдаги туғуруқхоналарда янги туғилган чақалоқлар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesКиров портрети фонида синф парталарида ўтирган болалар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesРус тили ўқитувчиси дарс ўтяпти. 1929 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesТошкент соати атрофида отилган салют. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesМато қуритиш жараёни. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Макс Пенсон – 1893 йилда Россиянинг Смоленск вилоятидаги китоб муқоваловчи яҳудий оиласида туғилган фотожурналист. Пенсон ва оиласи 1914 йилда яҳудийларга босим бошланганда Қўқонга мажбуран жўнатилган.
У 1917 йилги инқилобдан кейин Қўқон инқилобий қўмитаси қошида санъат мактабини ташкил қилади. Ўзи шу мактабга директор бўлиб, 350 нафар ўзбек болаларига чизмачиликдан дарс беради. 1921 йилда фотоаппарат олгач, ҳаёти кескин ўзгариб кетади. 1920–1940 йилларда Ўзбекистон ва совет иттифоқида машҳур фотографга айланади.
Суратларида асосан Ўзбекистон аҳолиси ва иқтисодий ҳаётини акс эттиради. Шундай қилиб, 1940 йилда галереясида 30 мингдан ортиқ фотосурат бор эди.
Кейинчалик Пенсон Тошкентга кўчиб ўтиб, 1926-1949 йилларда Ўрта Осиёдаги энг йирик газета – “Правда Востока” (Шарқ ҳақиқати)да иш бошлайди. 1930 йилларда Ўзбекистонда давлат қурилиши ва пахта етиштиришни саноатлаштириш жараёнларида олган суратлари ТАСС совет ахборот агентлигида чоп этилади.
1933 йилда унинг фотосуратлари совет иттифоқидаги иқтисодий тараққиётни акс эттирган “СССР: қурилмоқда” номли тўпламдан жой эгаллаган.
Сталин даврида яҳудийларга қарши ҳаракатлар бошланган 1948 йилда Пенсон 25 йил ишлаган “Шарқ ҳақиқати” газетасини ташлаб кетишга мажбур бўлади.
Фотографнинг 3 нафар фарзанди бор. Ўғли Мирон Пенсон совет даврида машҳур кинематограф бўлган. Набираси Максим Пенсон – тижорий сураткаш, ношир, дизайнер ва таржимон.
Қариндошлари ҳам санъат кишилари бўлган. Рон Арад исмли қариндоши исроиллик дизайнер, санъаткор, архитектор бўлади. Атар Арад – исроиллик скрипкачи, Борис Пенсон эса “Тўй операцияси” ҳужжатли филмида иштирок этган.
Пенсон 1959 йил Тошкентда вафот этади.
Ўрта Осиё ирригация илмий тадқиқот институти олимлари каналларнинг моделлари билан танишмоқда. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesТоғли ҳудудларда ерни отда култивация қилиш жараёни. 1920 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesАрғимчоқда учаётган икки қиз. 1950йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesИпак қуртини ажратаётган аёллар. Фарғона. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesАёл далада катта патнисда сабзавотларни тутиб суратга тушмоқда. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
1966 йилдаги Тошкент зилзиласи Пенсоннинг суратларига ҳам шикаст етказган. Асарларининг маълум бир қисми зилзилада йўқолиб кетган. Ўша пайтда оиласи суратларининг зилзиладан омон қолган қисмини қайта ишлаб, олиб қолган.
Суяк сили санаторийсида. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesУзум узаётган ишчилар. 1940-50 йиллар/ Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesЯнги мотоциклни синаб кўраётган йигит. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesТошкентдаги парк минорасига парашютни томоша қилишга келган қизлар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesСталиннинг китобларини кўтариб кетаётган қиз. 1930-1940 йиллар оралиғи / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesАтлас шим кийган икки акробат. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesМашҳур раққоса Мукаррам Турғунбоева. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesТаниқли раққоса Тамарахоним, созандалар билан. 1930 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesПионерлар ва мактаб ўқувчиларининг 1 май паради. 1930 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesКанал бўйида дам олаётган ишчилар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesТошкент расадхонасида телескопга қараётган астроном. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesБухорода сув ташиётган чол. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesБедана қафаси. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesГЭС қувурларини пайвандлаётган пайвандчилар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images“Қизил Ўзбекистон” газетасидан Максим Горкий ўлгани ҳақидаги хабарни ўқиётган одамлар. 1936 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty ImagesҲожа Аҳрор Вали мақбараси. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images