Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple АҚШ санкциялари туфайли iPhone қисмларини ўзгартирди
Apple сиёсий босим туфайли iPhone конструкциясига ўзгартириш киритишга мажбур бўлди.

Фото: Getty Images
Америка компанияси ўз смартфонларида Хитойда ишлаб чиқарилган қисмлардан фойдаланишни режалаштирган, бу Yangtze Memory Technologies (YMTC) компаниясининг 128 қатламли NAND хотира модуллари эди.
Қайд қилинишича, Apple эҳтиёт қисмларни ўз қурилмаларида ишлатиш учун сертификат олган, бироқ охирги лаҳзада бу ғоядан воз кечган.
«Маҳсулотлар синовдан ўтди, бироқ янги iPhone ишлаб чиқаришда улардан фойдаланилмади», деди манба.
Инсайдерларнинг фикрига кўра, iPhone қисмларининг ўзгартирилишига АҚШ ҳукуматининг босими сабаб бўлган. У YMTC компаниясини Хитой ҳукуматига алоқадорликда гумонлаган.
7 октябрь куни Вашингтон YMTC компаниясини «тасдиқланмаган» деб номланган рўйхатга қўшди – Америка компаниялари бу рўйхатдаги фирмалар билан ҳамкорлик қила олмайди. Шунингдек, АҚШ ҳукумати YMTC компаниясига қарши санкциялар жорий этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Apple глобал миқёсда сотиладиган смартфонлар учун YMTC қисмларидан фойдаланишни режалаштирган эди. Компания давлат томонидан субсидиялангани сабабли, хотира модуллари нархи рақобатчиларникидан камида 20 фоизга арзон эди.
Октябрь ойи ўрталарида журналистлар iPhone 14 Pro Max таннархи 501 долларни ташкил этишини аниқладилар, бу эса iPhone 13 Pro таннархидан 20 фоизга қиммат. Қурилма чакана савдога 1099 доллар нархда чиқарилган.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

21:34 / 14.07.2025
Meta Apple муҳандисини 200 млн доллар эвазига ишга ёллади

23:09 / 09.07.2025
Эстония Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакетини блоклаш билан таҳдид қилди

20:28 / 09.07.2025
Nvidia компаниясининг капиталлашуви тарихдаги рекорд даражага етди

21:31 / 03.07.2025