Россия «Толибон» билан ёнилғи ва ғалла етказиб бериш бўйича келишувга эришди
Маълум қилинишича, Россия Афғонистонга йилига 1 млн тоннага яқин бензин, 1 млн тонна дизел, 500 минг тонна суюлтирилган газ ва 2 млн тонна ғалла етказиб беради.

Фото: AFP/Getty Images
Россия «Толибон» ҳаракати билан Афғонистонга бензин, дизел ёнилғиси, газ ва ғалла етказиб бериш бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда Reuters Афғонистон савдо ва саноат вазири Нуруддин Азизийга таяниб хабар берди. Унинг сўзларига кўра, Россия толибларга чегирмалар таклиф қилган.
Россия йилига 1 млн тоннага яқин бензин, 1 млн тонна дизел, 500 минг тонна суюлтирилган газ ва 2 млн тонна ғалла етказиб беради, деди Азизий.
Азизийнинг айтишича, келишувда синов даври кўзда тутилган, вазир унинг муддатини айтмади, лекин бу давр тугаганидан сўнг узоқ муддатли шартнома имзоланишини билдирди.
Россия ва «Толибон» ўртасидаги келишув — ҳаракат 2021 йил ёзида ҳокимиятни эгаллаганидан бери у билан имзоланган илк халқаро иқтисодий келишув, деб ёзади Reuters.
Қайд этилишича, ҳозирча ҳеч бир мамлакат, жумладан, Россия «Толибон»ни Афғонистоннинг қонуний ҳукумати деб тан олмаган. Аммо ҳаракат вакиллари 2021 йил сентябрда Москвага келган ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказган.
Мавзуга оид

21:28 / 13.03.2025
Россия мамлакатга кириш тақиқланган ЕИ фуқаролари рўйхатини кенгайтирди

21:18 / 13.03.2025
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

20:57 / 13.03.2025
Россия Давлат Думаси раиси Тошкентга расмий ташриф билан келди

23:40 / 11.03.2025