Андижондан Урганч ва Хивага поезд қатновлари йўлга қўйилди
28 сентябрдан «Андижон — Хива — Андижон», 29 сентябрдан эса «Андижон — Урганч — Андижон» йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди.

Фото: Kun.uz
Шавкат Мирзиёев раислигида 19 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда Фарғона водийсидан Тошкент шаҳри ҳамда бошқа вилоят марказларига темирйўллар сони ва сифати талаб даражасида эмаслиги танқид қилинганди.
«Ўзбекистон темир йўллари» маълум қилишича, президент топшириғини бажариш мақсадида қўшимча 651/652-сонли «Андижон — Хива — Андижон» йўловчи поезди қатнови 28 сентябрдан йўлга қўйилди.
29 сентябрдан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Андижондан ҳаракатланаётган «Андижон — Бухоро» йўловчи поезди ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилди.
Мавзуга оид

10:22
Фарғона, Наманган ва Андижонда коррупция билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

20:13 / 13.03.2025
Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди

11:06 / 12.03.2025
Тошкент - Бухоро йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатновлари йўлга қўйилади

08:40 / 12.03.2025