Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ва Қирғизистон чегарада нимани келишолмаяпти?
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ва иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров Kun.uz’га берган интервьюсида Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида давом этаётган чегара низолари ва келишмовчиликларнинг сабаблари ҳақида ўз таҳлилларини билдирди.
Камолиддин Раббимов: –
Бу икки давлат ўртасидаги умумий чегара узунлиги тахминан 900 километрдан ортиқни ташкил қилади. Бундан шу пайтга қадар икки томондан аниқ белгиланмаган ҳудуд баъзи маълумотларга кўра, 400 километрдан ортиқни ташкил қилади. Бунга жумладан, тожик ва қирғизлар яшайдиган ҳудудлар ҳам кириб кетади.
Умумий чегараларнинг белгилаб олинмагани сўнгги вақтларда кўплаб келишмовчиликларга сабаб бўляпти. Мен Қирғизистон ОАВ берган қатор маълумотлар билан ҳам танишдим. Унга кўра, бу икки давлат ўртасидаги умумий тўқнашувлар сони сўнгги йилларда юздан ошган. Йирик тўқнашувлар ўтган йили ҳам бўлган эди ва мана ҳозир ҳам такрорланмоқда.
Яъни бу икки сиёсий элита ва жамият ўртасида қандайдир жиззакилик ва ўзаро ишончсизлик шаклланиб қолди. Шунга ўхшаш зиддиятлар Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳам бир неча бор кузатилган эди. Масалан, Сўғд анклав ҳудуди ёки бошқа ҳудудларда.
Шу маънода менимча, келишмовчиликлар ташаббуси оддий одамлардан чиқяпти. Ташқи дунё, масалан, Россия буни уюштиряпти деган фикрдан йироқман.
Шу келишмовчиликлар сабаб ўтган йилдан бери Қирғизистон томони ўз чегараларини ёпиб қўйган. Бу эса Тожикистон юклари ва транспортлари учун муаммо туғдиряпти. Чегараларни очишни Тожикистон ўтган йилдан бери илтимос қилади, лекин қўшнисидан аразлаган қирғиз томони бу чегараларни очишни истамайди.
Абдулла Абдуқодиров: –
Бу келишмовчиликларнинг асл сабабларига қарасак, икки давлат ўртасидаги ҳозирги чегаралар совет даврида административ чегаралар бўлган. Ҳозир улар давлат чегарасига айланган.
Хўш, административ чегара дегани нима? Бу аниқ бир аҳоли маскани, қишлоқ ва овулнинг қаердан туриб бошқарилишини билдиради. Лекин ўша қишлоқларни сув ва электр билан таъминлаб берувчи иншоотлар, насос станциялари бошқа марказдан келади. Шу орқали ҳам кўплаб келишмовчиликлар келиб чиқяпти.
Буни ўша ҳудудларнинг маҳаллий раҳбарлари ўтириб хотиржам гаплашиб, келишиб олиши керак. Бунинг учун уларга сиёсий ирода ва тушунча керак.
Биласиз, шундоғам тоғли ҳудудларга шароит осон бўлмайди. Бу мамлакатлар раҳбарияти зўрға кун кўриб турган одамларга шароит яратиб бериш ўрнига бошқа давлатнинг ер майдонига ечишга ҳаракат қилган томонлари ҳам кўп.
Камолиддин Раббимов: –
Тожикистон марказлашган ва анчагина авторитар давлат. Бу ерда оилавий бошқарув бор, буни ҳамма билади. Қирғизистон эса демократик давлат. Аммо сиёсий тизими демократик бўлгани билан расмий Бишкек мамлакатнинг бутун бир аҳолисини бошқаролмайди. Марказий ҳокимият жуда заиф.
Бунинг натижасида ижтимоий норозилик орқали кўчага чиққан халқ ҳар сафар ҳокимиятни йиқитиб ташлайди. Сиёсий элитада шундай фикр борки, унга кўра, халқ кўчага чиққанда унга қарши гап айтиб бўлмайди. Натижада Қирғизистон давлатчилиги эришаётган келишувлар ҳар сафар бажарилмай қолади. Ҳудди шундай муаммо Тожикистон билан ҳам, Ўзбекистон билан ҳам бор.
Интервьюни тўлиқ ҳолда юқоридаги видео орқали кўринг.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
2 млрд долларлик инвестиция, 100 млн тонна нефт ва 35 млрд куб метр газ – SOCAR билан имзоланган битим тафсилотлари
Ўзбекистон | 18:25
-
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20
-
Ҳар уч ўзбекистонликдан бири пул жамғармайди — сўровнома
Иқтисодиёт | 17:52
-
“Навоийуран” ва НКМК ходимлари уран радиоактив моддасини сотишга урингани маълум бўлди
Ўзбекистон | 17:32
Мавзуга оид

09:05 / 25.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари туризм мақсадида энг кўп Қирғизистонга борган

08:30 / 22.07.2025
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи

21:03 / 18.07.2025
Қирғизистонда Тожикистон ва Ўзбекистон билан туташ чегаралар тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

19:04 / 18.07.2025