Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Саноат хавфсизлиги фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Саноат хавфсизлиги фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятида “Саноат хавфсизлиги фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилади.
Кўкрак нишони билан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, кон-техника инспекциялари, бўйсунувдаги хўжалик юритувчи ташкилотлари, саноат хавфсизлигини таъминлашда юқори натижаларни қўлга киритган хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимлари, кўп йиллар (камида 5 йил) давомида соҳаларда самарали иш фаолиятини олиб борган ҳамда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган ходимлар тақдирланади.
Комиссия хулосаси асосида кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги қўмита раиси буйруғи ҳар йили 10 декабрга қадар чиқарилади. Кўкрак нишони ҳар йили 12 декабрь – Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қайта ташкил этилган ва давлат байрам кунлари арафасида қўмита раиси (ёки бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланганларга (қўмита ходимларига) базавий ҳисоблаш миқдори ўн баравари миқдорида бирйўла тўланадиган бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади. Бирйўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўланади.
Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкрак чап томонига тақилади. Кўкрак нишони йўқотилганда ва бузилган ҳолларда қайта берилмайди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44
-
Давлат харидлари тизими оператори фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 10:34
-
Германияда Зеленский офиси раҳбарининг собиқ ўринбосари уйида тинтув ўтказилди
Жаҳон | 10:32
-
Ўзбекистон ва Покистон фуқароларга виза расмийлаштириш жараёнини соддалаштиради
Туризм | 09:47
Мавзуга оид

11:38 / 26.05.2025
Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади

07:46 / 23.04.2025
Электротехника соҳасида ишлаб чиқариш ҳажмини 43 триллион сўмга етказиш режалаштирилди

08:30 / 17.03.2025
Автомобил саноатидаги учта корхонанинг давлат улуши сотувга қўйилди

13:36 / 11.03.2025