Ўзбекистон | 11:21 / 01.08.2022
10906
3 дақиқада ўқилади

Бугундан «права»ни расмийлаштириш учун барча ҳужжатлар фақат «Ягона портал» орқали қабул қилинади 

2022 йил 1 августдан ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча ҳужжатлар фақат my.gov.uz орқали қабул қилинади.

Автомототранспортлар ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат ЯИДХП (my.gov.uz) орқали тақдим этилади.

Тадбиркорлик субъектларининг ўқув курсларини тугатган ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳон қабул қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш бундан мустасно.

Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш борасидаги фаолиятни мониторинг ва назорат қилиш қуйидаги имкониятларга эга бўлган автоматлаштирилган электрон тизимдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:

  • автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларни ДЙҲХХ органларининг автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш орқали ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларнинг дастлабки ва якуний электрон ҳисобини юритиш;
  • ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларнинг таълим жараёнидаги иштирокини ва якуний имтиҳонларни назорат қилиб, таълим сифатини баҳолаб бориш, шу жумладан, ҳайдовчиликка номзодларни ўқишга қабул қилиш, гуруҳдан гуруҳга ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва ўқишни тугатгани тўғрисидаги маълумотлар (сертификат, гувоҳнома ва бошқалар)ни электрон тарзда олиш;
  • автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилишнинг электрон навбат тизимини йўлга қўйиш, имтиҳон топшираётган ҳайдовчиликка номзодларнинг шахсини идентификация қилиш ҳамда улар тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
  • назарий ва амалий имтиҳонларни инсон омили аралашмаган ҳолда қабул қилиш ҳамда натижаларини автоматик тарзда баҳолаш ва расмийлаштириш;
  • ҳайдовчиликка номзодларга ДЙҲХХ органлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган хизматлар, шу жумладан, имтиҳонларни қабул қилиш жараёнларининг қонунийлиги, шаффофлиги, сифати ва самарадорлигини баҳолаш ҳамда уларнинг рейтингини юритиш;
  • миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштириш, шу жумладан, уларни алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни электрон қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда электрон навбатга қўйиш.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди