Тошкентда Россия ва Хитой ТИВ раҳбарлари учрашди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентда хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашди.

Видеодан кадр
Тадбирдан олинган видеони Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ўзининг Telegram-каналида эълон қилди.
Кадрларда Россия ташқи сиёсат идораси раҳбарининг тиббий ниқобни ечишга журъат этмаётган суҳбатдошини қандай кутиб олгани акс этган.
«Қўрқманг», - дея унга мурожаат қилган Лавров, бу сўзлардан кейин Ван И тиббий ниқобини ечади.
«Биз бир-биримизга ишонамиз», деб жавоб берди Хитой Халқ Республикаси ТИВ раҳбари.
Лавров Тошкентда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши (ШҲТ ТИВК) доирасида Ван И билан музокаралар ўтказди.
Президент Шавкат Мирзиёев 28 июль куни ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этаётган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.
Мавзуга оид

20:08 / 06.03.2025
Москвадагилар Эммануэл Макронга жавоб қайтарди

21:15 / 26.02.2025
Лавров можарони фронт чизиғи бўйича музлатиш имконсизлигини айтди

10:16 / 19.02.2025
Ар-Риёдда АҚШ ва Россия музокаралари ўтказилди. Асосий маълумотлар

19:52 / 17.02.2025