Қурбон ҳайити муносабати билан ҳарбий қисмларда озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди
Ярмаркада ҳарбий қисмлардаги ёрдамчи ҳўжаликлар, шунингдек, маҳаллий фермер ва деҳқонлар, тадбиркорлар томонидан бозор нархидан арзонроқ озиқ-овқат маҳсулотлари сотилмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан Жиззах ҳамда Навоий гарнизонларидаги ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун Қурбон ҳайити муносабати билан арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди.

Қайд этилишича, ярмаркада ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий қисм ва муассасаларда мавжуд бўлган ёрдамчи хўжаликлар, маҳаллий фермер ва деҳқонлар ҳамда тадбиркорлар томонидан сифатли, бозор нархидан арзонроқ озиқ-овқат маҳсулотлари тавсия қилинган.

“Ушбу ярмарка ҳарбий қисмларнинг ўзида ташкил қилиниши, маҳсулотларнинг арзон ва сифатлилиги, қолаверса, хизмат жойидан туриб харид қилиш имконияти мавжудлиги ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини хурсанд қилди”, дейилади Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид

22:20 / 11.02.2025
“Озиқовқатсаноат” уюшмаси фаолияти тикланиши мумкин

12:20 / 04.02.2025
Озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол нормалари ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади

14:29 / 09.01.2025
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади

20:51 / 02.01.2025