Жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади
“Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
“Ҳуқуқий ахборот” каналининг хабар беришича, 2022 йил 1 ноябргача жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади.
2022 йил 1 июлдан Вирусология илмий-тадқиқот институтида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг (донорларнинг) қон плазмаси банки яратилади.
2022 йил 1 июлдан ҳар йили кенг тарқалган вирусли инфекциялар муаммоларининг илмий ечимини таъминлашга қаратилган лойиҳаларга танловлар асосида маблағлар ажратилади.
2022–2023 йилларда эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги 119 016 нафар ходимнинг (шундан 2022 йилда 47 605 нафари) гепатит “В” инфекциясига қарши эмланиши назарда тутилган.
Бундан олдин гепатитнинг «С» тури аниқланган беморлар дори воситалари билан бепул таъминланиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид

11:45 / 20.02.2025
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди

11:38 / 01.02.2025
“Cherry машинаси бор, аммо...” – муҳтож сифатида нафақа олаётган 20 мингдан ортиқ оила реестрдан чиқарилди

13:02 / 30.01.2025
Украинага етказилган ҳарбий зарар реестри Россияда номақбул деб топилди

16:39 / 17.01.2025