Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тишларни "қулфлаб" қўйиш орқали озишга ёрдам берувчи қурилма яратилди
Янги ихтиро қилинган аппарат магнитли қулфдан иборат бўлиб, уни таққач тишлар 2 миллиметр очилади ва фақат суюқлик истеъмол қилиш мумкин. Лекин гапириш ва нафас олишга халақит бермайди. Бу аппарат жарроҳлик амалиёти билан озиш ўрнига муқобил бўла олади.

Фото: University of Otago
Янги Зеландиянинг Отаго университети ва Буюк Британия олимлари глобал семизлик муаммосига қарши курашиш учун махсус аппарат яратишди.
DentalSlim Diet Control – стоматолог томонидан юқори ва пастки тишларга ўрнатиладиган ички оғиз қурилмаси бўлиб, тишларни қулфлайди. Қулф эса махсус магнитдан тайёрланган. Бу қурилма ўрнатилгач, оғизни 2 миллиметр очиб суюқлик истеъмол қилиш мумкин, бироқ гапириш ва нафас олишга халақит бермайди.
Тадқиқотда қатнашган иштирокчилар 2 ҳафтада 6,36 кг вазн йўқотишган. Отаго университети соғлиқни сақлаш фанлари бўйича етакчи тадқиқотчи Пол Брутоннинг қайд этишича, қурилма ортиқча вазн билан курашаётган кишилар учун хавфсиз. Уни стоматолог ўрнатади, фойдаланувчиларнинг ўзи ечиб қўйиши мумкин. Битта қулф иккинчи марта ҳам ишлатилиши мумкин.
Пол Брутонга кўра, одамлар вазн ташлашда, асосан, қоидаларга риоя қилишга қийналади. Янги қурилма эса уларнинг янги одатларга, паст калорияли парҳезга ўрганишларига ёрдам беради. Шунингдек, бу аппарат тежамкор, жарроҳлик амалиёти билан озиш ўрнига жозибали муқобил бўла олади, салбий оқибатлари йўқ деб ҳисобланмоқда.
Аппаратдан 2-3 ҳафта фойдаланган одам узоқ муддатли самарали оза олишига ишонади ва кейин уни ечиб қўйиб ҳам парҳез асосида озишни давом эттираверса бўлади.
Тадқиқотларга кўра, дунё аҳолисининг 1,9 млрди ортиқча вазндан азият чекади. 650 млн одам ҳаддан ортиқ семириб кетган. Ҳар йили 2,8 млн ўлим ортиқча вазн сабаб содир бўлади. Агар вазият шундай давом этса, 2030 йилга келиб дунё аҳолисининг 57 фоизи ортиқча вазнга дучор бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ангрен воқеаси: педофилия қурбони бўлган ўсмир қиз қонун ҳимоячиларига яна кўзгу тутди
Жамият | 20:44
-
Ўзбекистонда август ойида қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
Ўзбекистон | 20:40
-
Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади
Ўзбекистон | 20:38
-
Тошкент вилоятида қизининг номусига теккан ота 12 йилга қамалди
Жамият | 20:35
Мавзуга оид

14:49 / 23.07.2025
Соғлом озишни истаган аёллар учун: ишончли диетологни қандай танлаш керак?

00:31 / 10.07.2025
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади

17:46 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида

13:51 / 06.01.2025