«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди

Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом;
- “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низом;
- Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссиясининг таркиби.
Қарор билан "Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлари ёшидан қатъи назар) фарзандларига даволаш, дори воситалари олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун харажатлар қоплаб бериш тартиби тасдиқланган. Харажатлар “Аёллар дафтари” жамғармаси ва Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар “Аёллар дафтари” билан ишлаш электрон тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш топширилган.
Электрон тизим давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади. Ушбу тизим ёрдамида қуйидаги имкониятлар берилади:
- ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизнинг “Аёллар дафтари”га киритиш ҳақидаги мурожаатини бевосита қабул қилиш;
- ушбу мурожаатни кўриб чиқиш натижалари, агарда мурожаатни қаноатлантириш рад этилган бўлса, рад этиш асосларини тақдим этиш;
- “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатиладиган ёрдам турларини кўрсатиш;
- “Аёллар дафтари” орқали ёрдам кўрсатилаётган хотин-қизларнинг рўйхати ва уларнинг ҳар бирига кўрсатилган ёрдамларнинг аниқ турлари, ҳажми ҳамда келгусида режалаштирилаётган тадбирлар билан танишиб чиқиш.
Бундан олдин “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тартиби тасдиқланганди.
Мавзуга оид

15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди

16:18 / 12.02.2025
Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

07:50 / 04.02.2025
АҚШ компанияси Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси активларини бошқаради

10:26 / 05.12.2024